Андижон давлат тиббиёт институтининг бакалавр ва клиник ординатура йўналиши битирувчилари шифокорлик қасамёдини қабул қилди.
Тадбирда институтнинг 348 нафар бакалавр, 77 нафар клиник ординатура йўналиши бўйича битирувчиси шифокорлик қасамёдини қабул қилди.
– Институтимизда 20 дан ортиқ ихтисослик йўналиши бўйича 3 мингдан зиёд талаба таҳсил олади, – дейди Андижон давлат тиббиёт институти ректори М.Мадазимов. – Таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш, талабаларнинг пухта билим олиши, ўзлари танлаган мутахассисликни пухта эгаллаши учун барча шароит яратилган. Бундан ташқари, иқтидорли талабалар ҳамда ёш олимларнинг ривожланган давлатларда малака оширишига кўмаклашувчи илмий маслаҳат маркази, Ёш ихтирочилар клуби самарали фаолият кўрсатмоқда.
Фахриддин Убайдуллаев, ЎзА
Манба: ЎзА