Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Муносабат: халқ манфаатига ҳамоҳанг

2017-12-28 | Таълим

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишлари тўғрисидаги мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисига Мурожаатномаси ва унда кўтарилган долзарб масалалар ҳар биримизнинг фаолиятимизда катта ижобий ўзгаришлар ясашимизга туртки бўлади, албатта.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Мурожаатномасида мактабгача таълим тизими тубдан ислоҳ қилишга алоҳида урғу берилиши ёш авлодга бўлган эътибор ва ғамхўрликларни тобора юксалиб бораётганидан далолат беради. Мактабгача таълим вазирлигини ташкил этилиши ҳам юртимиз тарихида жуда катта воқеа бўлди. Чунки эндиликда мактабгача таълим муассасаларининг моддий-техника базаси замонавий талаблар даражасида мустаҳкамланади. Болаларнинг ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш учун барча имкониятлар яратилади. Уларни мактабга тайёрлаш сифати тубдан яхшиланади. Бу борада «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори ижросига алоҳида тўхталинди.

Бугунги кунда вилоятмизда 658 та давлат тасарруфидаги ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари бўлиб, уларда фаолият юритаётган педагог кадрлар ва тарбиячиларни малакасини янада оширишга қаратилган вазифалар амалга оширилиши кўзда тутилган.

Президентимиз бу йилги пахта йиғим-терим мавсумида маълумотларга қўшиб ёзишлар қайд этилганини куйиниб гапирди. Текширишлар шуни кўрсатмоқдаки, ҳалигача жойларда пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда ҳақиқий аҳволни бўрттириб кўрсатиб, режага қўшиб ёзишлар давом этмоқда. Бундай салбий иллатларни ўтиб кетганига анча бўлди. Лекин шундай камчиликларга ҳудудларида йўл қўйгани учун иккита вилоят ҳокими вазифасидан бўшатилди.

Мурожаатномада билдирилган фикрларни ҳар биримиз ўз хизмат вазифамизда дастуриламал қилиб олиб, халқ манфаати йўлида астойдил ишлаш барчамизнинг бурчимизга айланмоғи керак.


Алибек ТУРСУНОВ,
Бувайда туман ҳокими.

Манба: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Поделиться