Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тизимдаги ишлар сарҳисоби

2017-12-28 | Таълим

Пойтахтимиздаги Миллий матбуот марказида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий ўқув юртидан кейинги таълимни янада такомиллаштириш, тизимда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича қилинган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Бугунги кунда мамлакатимиз олий таълим муассасаларида қарийб 25 минг профессор-ўқитувчи фаолият олиб бормоқда. Уларнинг 1,5 мингдан зиёди фан доктори, 6,5 мингга яқини фан номзоди илмий даражаларига эга. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги муассасаларда жами 1 минг 482 нафар докторант ҳамда мустақил тадқиқотчилар фаолият кўрсатмоқда. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 20 апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда 27 июлдаги «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ олий таълим тизимида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга қаратилган тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Тадбирда тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан Буюк Британия, Швеция, Дания, Жанубий Корея, Россия ва Қозоғистон сингари мамлакатлар тажрибалари ўрганилган ҳолда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини ахборотлаштириш бўйича концепция ишлаб чиқилгани айтилди. Унда келгуси беш йилликда олий таълим тизимида АКТ инфратузилмасини янада яхшилаш, шунингдек, электрон таълим тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари белгиланган. Шунингдек, босқичма-босқич ОТМларни замонавий компьютер, сервер, тармоқ жиҳозлари, жумладан, Wi-Fi қурилмалари, проектор ва бошқа мультимедиа воситалари билан жиҳозлаш кўзда тутилган. 

Олий таълим тизимида АКТни жорий этиш таълим сифатини ошириш, билимлар базасини ташкил этиш, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш, шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

 

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться