Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«International House–Tashkent» академик лицейида «Smart Class» ўқув синфи очилди

2017-10-30 | Таълим

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги «International House – Tashkent» академик лицейида қатор новаторлик техник ишланмаларни ўз ичига олган «Smart Class» ўқув синфи очилди.

Замонавий синфнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари, «Huawei» компанияси вакиллари, ахборот технологиялари соҳаси мутахассислари, касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейлар ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этди. 

Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи Ш.Шерматов, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.Мажидов, халқ таълими вазири ўринбосари А.Саъдуллаев, "International House – Tashkent" академик лицейи директори А.Тиллаев ва бошқалар мамлакатимизда дунё ахборот-таълим маконига интеграциялашган, замонавий техник имкониятлардан самарали фойдаланишга йўналтирилган замонавий таълим тизими шакллантирилаётганини таъкидлади. 

«Smart Class»да қўлланилаётган технологиялар ўқитувчига ўқувчилар билан интерактив усулда боғланиш, уларга умумий ва индивидуал вазифалар бериш имконини тақдим этади. Янги «ақлли синф» ўқувчиларнинг қобилиятлари ва ижодий салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришга хизмат қилади. Педагог ўқувчилар томонидан топшириқлар қандай бажарилаётганини реал вақт тартибида бевосита кузатиб бориши мумкин. 

Синф лицей ўқитувчи ва ўқувчиларига хорижлик мутахассислар билан масофавий тарзда тажриба алмашиш имконини берувчи видеоконференция тизими билан жиҳозланган. 

Шунингдек, машғулотлар жараёнида ўқувчиларга барча зарур иловалар ўрнатилган планшетлар тақдим этиш режалаштирилмоқда.

 

Роман Бондарчук, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться