Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим

Илк олимпиадада 15 нафар ғолиб аниқланди

26.06.2018Таълим Манба: ЎзА

Самарқандда 19-23 июнь кунлари умумтаълим мактабларининг 10-11 синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанлари бўйича ўтказилган Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ғолиблари тақдирланди. 

Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ғолиблари тақдирланди

25.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Шу йилнинг 19-23 июнь кунлари Самарқандда умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанлари бўйича Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

Таълим тизими тубдан янгиланади, жамиятда ўқитувчининг обрўси ошади

22.06.2018Таълим Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан халқ таълими тизимини тубдан ўзгартириш, уни замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш борасида қўйилган вазифалар ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Хитойда таълим тизимига технологияларни жорий қилиш бўйича халқаро семинар ўтказилмоқда

22.06.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Хитой Халқ Республикаси (ХХР) нинг Шеньчжень​ шаҳрида «Осиё ва Европа мамлакатлари олий таълим тизимига ахборот-коммуникация технологияларини (АКТ) жорий этиш 2018» мавзусида ги халқаро семинар бўлиб ўтмоқда.

Мирзо Улуғбек издошлари Самарқандда жам бўлди

21.06.2018Таълим Манба: ЎзА

Самарқандда 19-23 июнь кунлари умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанлари бўйича Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ўтказилмоқда. 

Welcome to Uzbekistan!

20.06.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада иштирокчилари юртимизга ташриф буюришмоқда.

Ўқитувчилар мавқеини ошириш йўлида

19.06.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида «Халқ таълими тизимидаги педагог ходимларнинг ижтимоий мавқеини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига олтин ва кумуш медаллари берилади

14.06.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълим вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталига “Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини рағбатлантиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

Европа университетлари билан ҳамкорликда фан докторлари тайёрланади

13.06.2018Таълим Манба: ЎзА

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида амалга оширилаётган Европа Иттифоқининг “DSinGIS: Геоинформатика соҳасида докторантура” лойиҳаси доирасида Геоинформатика бўйича янги докторантура (PhD) ихтисослиги очилди.

Қонунчилик ҳар кимнинг таълим олиш ҳуқуқини кафолатлайди

13.06.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикасида ҳар бир мактаб ёшидаги бола бепул мажбурий умумий ўрта таълим олиши Конституция билан кафолатланган бўлиб, Халқ таълими вазирлиги ушбу ҳуқуқнинг сўзсиз амалга оширилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги делегацияси Қозоғистон Республикасига ташриф буюрди

12.06.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Европа Иттифоқининг «Марказий Осиё таълим платформаси» (Central Asia education platform​) лойиҳаси доирасида Қозоғистон Республикасининг Алмата шаҳрида жорий йил 30 май – 1 июнь кунлари бўлиб ўтган «Таълим соҳасида маълумотлар тўплаш ва аниқ маълумотлар асосида истиқболли чора-тадбирлар белгилаш» мавзусидаги халқаро минтақавий анжуманда вазирлик делегацияси иштирок этди.

Мактабгача таълим вазирлиги ва Себанг ташкилоти ўртасида мемарандум имзоланди

07.06.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Жорий йилнинг 5 июнь куни, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим Вазирлигига Жанубий Кореянинг Сеул Университетининг Себанг таълим маркази томонидан делегация ташриф буюрди.

Қозоқ-немис университети талабалари Ўзбекистонда

07.06.2018Таълим Манба: ЎзА

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти негизида Қозоқ-немис университети талабалари учун «Сув ресурсларидан фойдаланиш асослари: назария, амалиёт ва илмий тадқиқотлар интеграцияси» мавзуида ёзги ўқув курси ўтказилмоқда. 

Ўзбекистон илк марта ўқувчилар ўртасида Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ўтказади

06.06.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

2018 йил 19-23 июнь кунлари Самарқанд шаҳрида илк маротаба умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида физика ва астрономия фанларидан Мирзо Улуғбек номидаги халқаро олимпиада ўтказилади.

Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталари маълум бўлди

06.06.2018Таълим Манба: ЎзА

2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича умумий квоталар маълум бўлди.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ўз фаолиятини бошлагандан буён жами 79 та мактабгача ва 902 та умумий ўрта таълим таълим муассасалари давлат аккредитациясидан ўтказилди

04.05.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Инновация ва истиқбол

02.05.2018Таълим Манба: ЎзА

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида “Замонавий узлуксиз таълим муаммолари: инновация ва истиқболлар” мавзуида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.

Энг яхшилар аниқланади

02.05.2018Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги тизимда фаолият кўрсатаётган ўқитувчилардан ташаббускор, ижодкор, янгиликка интилувчи ва малакали ўқитувчиларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловини ўтказиб келади.

1 сентябрдан олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари ходимларининг ойлиги оширилади

01.05.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинган эди. 

Россия ректорлар уюшмасининг XI съезди бўлиб ўтди

30.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Хабарингиз бўлса, жорий йилнинг 26 апрелида Санкт-Петербург шаҳрида илм-фан соҳасига оид нуфузли тадбир ташкил этилган эди. Россия федерацияси Президенти Владимир Путин очиб берган мазкур тадбир Россия ректорлар уюшмасининг тарихий съезди бўлиб, унга халқаро ташкилотлар, хорижий олий таълим муассасалари вакиллари ҳам таклиф этилди.