Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат тест марказида қўшимча репетицион тест синовлари бўлиб ўтмоқда

2018-01-04 | Таълим

Давлат тест марказидан маълум қилишларича, айни кунларда олий таълим муассасаларига кириш истагида бўлган ўқувчи-ёшларнинг қишки таътилга чиққанидан фойдаланиб, қўшимча репетицион тест синовлари ташкил этилган. 

Иштирокчилар 1 августдаги тартибда учта фандан тайёрланган тест саволларига белгиланган муддат давомида жавоб топишади. Натижалар ярим соатда текширилиб, иштирокчилар йиққан балл эълон қилинади. Улар йўл қўйган хатолар ҳам кўрсатиб ўтилади. 
 
Бундан кўзланган мақсад абитуриентларни тест материаллари - саволлар китоби, жавоблар варақаси билан ишлаш кўникмасини мустаҳкамлаш, тест синовлари ўтказиш тартиби билан яқиндан таништиришдан иборат. 
 

Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться