Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим

“Вазирликларга янги саволларим бор” ўқитувчининг вазирликлар билан баҳси давом этади” номли мақола юзасидан ХТВ муносабати

05.08.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мақолада келтирилган Адлия вазирлигида 2018 йил 20 август куни 3058-сон билан рўйхатдан ўтказилган Халқ таълими вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарори умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартибини белгилайди ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорларини мазкур қарорда белгиланмаган.

Мактабгача таълим вазирлиги ва “Ўзавтосаноат” АЖнинг янги лойиҳаси: мобиль мактабгача таълим ташкилотлари

05.08.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

2019 йил 30 июль куни Мактабгача таълим вазирлиги “ISUZU HC-40” автобуслари базасида фаолият кўрсатувчи сайёр мактабгача таълим ташкилотлари лойиҳасини муҳокамага қўйди. Лойиҳа “Ўзавтосаноат” АЖ молиявий ва техник кўмагида амалга оширилади.

ХТВда АҚШ Давлат департаменти делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

05.08.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида АҚШ Давлат департаментининг Европа, Евроосиё ва Марказий Осиё мамлакатларига ёрдам бериш бўйича координатори Жеймс Куликовски бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

Мактабгача таълим ташкилотига қабул қилиш механизмида юзага келган носозликлар бўйича Мактабгача таълим вазирлигининг МУРОЖААТИ

02.08.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Ҳурматли ота-оналар!

Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги болаларни давлат мактабгача таълим  ташкилотиларига қабул қилиш механизмида юз берган носозлик учун узр сўрайди.

Мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш учун электрон ариза юбориш тизимининг такомиллаштирилиши тўғрисида

02.08.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

2019 йилнинг 1 июлида EMIS бошқарув ахборот тизимида болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлар бошланган эди. 2019 йилнинг 30 июлидан мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш учун электрон ариза юбориш бўйича хизматлар синов тарзида қайта тикланди.

ЭЪЛОН

02.08.2019Таълим Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Мактабгача таълим вазири, раҳбар ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади. 

Таълим инспекцияси огоҳлантиради: Қаршидаги халқаро ижтимоий-иқтисодиёт университети фаолияти ноқонуний

31.07.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Сўнгги кунларда “ХАЛҚАРО ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ” нодавлат олий таълим муассасаси ва ушбу муассаса 2019/2020 ўқув йилига ўқишга киришга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилаётганлиги ва ушбу хизмат учун пул ундирилаётганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига фуқаролар томонидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Президент қарори мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан брифинг бўлиб ўтди

31.07.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида юртбошимизнинг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

ХТВ Тошкент шаҳридаги 218-мактаб ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарни ўрганмоқда

30.07.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Вазирликнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари мазкур маълумотни ўрганиб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида ушбу ҳолатга йўл қўйганларга чора кўради.

Миришкор туманининг 14-сонли МТТдаги номақбул шароитлар ҳақидаги маълумот тасдиқланмади

30.07.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Мактабгача таълим вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида жойлашган 14-сонли МТТдаги номақбул шароитлар ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқди.

ЭЪЛОН

30.07.2019Таълим Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва халқ таълими вазирлиги раҳбар ходимлари иштирокида брифинг бўлиб ўтади. 

Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Малайзияда ўтказилган Математика ва табиий фанлар бўйича халқаро олимпиада ғолиби бўлди

29.07.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 26-29 июль кунлари Малайзияда нуфузли Математика ва табиий фанлар бўйича халқаро олимпиада ўтказилди. Унда Ўзбекистондан 13 нафар умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этди.

ЭЪЛОН

29.07.2019Таълим Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

30 июлдан 11 августга қадар ҳар куни соат 10:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг анжуманлар залида Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида брифинг ташкиллаштирилади.

ТДПУ: Ижодий имтиҳонлар натижалари университет сайтида эълон қилиб борилмоқда

29.07.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида алоҳида иқтидор талаб қилинадиган таълим йўналишларида касбий (ижодий) ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда.

ЭЪЛОН

24.07.2019Таълим Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

25 июль куни соат 11:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Давлат тест маркази чет тилини билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади

ЭЪЛОН

23.07.2019Таълим Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида “Самарқанд шаҳрида “Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш тўғрисида” 2019 йил 8 майдаги Президент қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

МТВ ва ЮНИСЕФ Ўзбекистонда болаларнинг эрта ривожланиши ва таълимини ўрганиш бўйича ҳамкорликда тадқиқот ўтказади

20.07.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

22-26 июль кунлари дала ишлари ва маълумотлар тўплаш бўйича тадқиқот агентлигининг жамоасини тайёрлаш бўйича семинар бўлиб ўтади. Коммуникация ва мониторинг шартларининг келтирилган ишлар режаси ҳамда келишилган протоколга мувофиқлигини таъминлаш юзасидан тадқиқот агентлиги зиммасига маълум бир мажбуриятлар юкланади. 

Хорижлик абитуриентлар учун Ўзбекистон Халқаро ислом академиясига қабул бошланди

16.07.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Халқаро ислом академияси 2019-2020 ўқув йили учун чет эл фуқароларини бакалавриатда ўқиш учун 15 июнь кунидан қабул очилганини эълон қилади.

Профессионал таълимнинг янги тизими ва янги тармоғи йўлга қўйилади

15.07.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 июль куни узлуксиз профессионал таълим тизимини янада такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. 

“Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди

15.07.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Юртимизда “Меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини ташкил этиш” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди.