Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ТДПУ: Ижодий имтиҳонлар натижалари университет сайтида эълон қилиб борилмоқда
2019-07-29 | Таълим
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида алоҳида иқтидор талаб қилинадиган таълим йўналишларида касбий (ижодий) ижодий имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда.
2019 йилнинг 27 июль куни Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетида 5112000 – Жисмоний маданият таълим йўналиши (кундузги бўлими)га талабгорлардан ташкил топган ҳар бир гуруҳда 30 нафар абитуриентлардан иборат 12 та гуруҳ жадвал асосида эрталабки 8:00 дан 19:00 га қадар спортнинг “Енгил атлетика ва гимнастика” тури бўйича касбий (ижодий) имтиҳонларда қатнашди.
5111100 – Мусиқа таълими йўналишига ҳужжат топширган 30 нафар абитуриент 8:30 дан 20:00 га қадар “Хонандалик маҳорати”, “Чолғу ижрочилиги”, “Мусиқа назарияси” бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилди.
2019 йилнинг 27 июль куни 5110800 –Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси таълим йўналишига ҳужжат топширган 3 та гуруҳдан иборат 90 нафар абитуриентдан “Қаламтасвир” ҳамда “Рангтасвир” бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилди.
Вазирлик томонидан ОТМларда касбий (ижодий) имтиҳонларни юқори савияда, шаффоф ва ошкора ташкил этиш мақсадида имтиҳон жараёнларига жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда ота-оналардан вакилларни таклиф этилди.
Ота-оналар ва холис кузатувчиларга махсус дам олиш жойлари ташкил этилиб, мазкур жойларда абитуриентларнинг касбий (ижодий) имтиҳонларини бевосита кузатиши учун мониторлар ўрнатилди. Мониторлар орқали ота-оналар ҳамда абитуриентларнинг яқинлари касбий (ижодий) имтиҳонларни жонли тарзда кузатишмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги