Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
МТВ ва ЮНИСЕФ Ўзбекистонда болаларнинг эрта ривожланиши ва таълимини ўрганиш бўйича ҳамкорликда тадқиқот ўтказади
2019-07-20 | Таълим
22-26 июль кунлари дала ишлари ва маълумотлар тўплаш бўйича тадқиқот агентлигининг жамоасини тайёрлаш бўйича семинар бўлиб ўтади. Коммуникация ва мониторинг шартларининг келтирилган ишлар режаси ҳамда келишилган протоколга мувофиқлигини таъминлаш юзасидан тадқиқот агентлиги зиммасига маълум бир мажбуриятлар юкланади.
ЮНИСЕФ халқаро экспертлари аҳоли билан ишлашга доир батафсил йўриқномалар ўтказади, сўровни қандай ўтказиш ва сўровномани қандай тўлдириш, жамоа аъзоларининг жойларда маълумотлар тўплаш чоғида ўзларини тутишга доир одоб-ахлоқ қоидалари муҳокама қилинади.Семинар чоғида Тошкент шаҳри ва вилоятидаги бир неча хўжаликларда мактабга тайёргарлик инструментини баҳолаш ва сўровномалар тести ўтказилади. Тадқиқотда уй хўжаликларни танлаш борасида аралаш услуб қўлланилади. Шу билан ота-оналар (болаларга қаровчи оила аъзолари) ва болалар мақсадли респондентлар бўлишади.
Бундан ташқари, 6-7 ёшдаги болаларнинг мактабга тайёрлиги баҳоланади. Бундан кўзланган мақсад мактабгача таълимнинг уларни мактабга тайёрлашга, демакки, боланинг кейинчалик мактабда ўзлаштиришига ижобий таъсирига доир маълумотларни олишдир. Баҳолаш жараёни қизиқарли ўйин шаклида ташкил этилади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги