Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Миришкор туманининг 14-сонли МТТдаги номақбул шароитлар ҳақидаги маълумот тасдиқланмади

2019-07-30 | Таълим

Мактабгача таълим вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган Қашқадарё вилояти, Миришкор туманида жойлашган 14-сонли МТТдаги номақбул шароитлар ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқди.

2019 йил 24 июль куни  Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин топшириғига кўра, Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи, Қарши шаҳридан 140 км узоқликда жойлашган Миришкор туманида бўлди ва ҳолатни жойида ўрганиб чиқди.

Режадан ташқари ўтказилган текширув натижасида қуйидагилар аниқланди:

1.     Миришкор туманида жойлашган 14- сонли МТТ 1986 йилда қурилган бўлишига қарамай бирор марта капитал таъмир қилинмаган. МТТда 4 гуруҳ бўлиб, уларда 100 нафар бола тарбияланмоқда.

2.     2019 йил июнида ҳокимият 14- сонли МТТга жорий таъмир учун маҳаллий бюджетдан 50 млн. сўм ажратган. Ушбу маблағ ҳисобидан 2 хона таъмирланди, янги краватлар ва кўрпа–тўшак, чойшаблар сотиб олинди. Ажратилган маблағ МТТни тўла янгилаш учун етарли бўлмаганлиги сабабли, гуруҳларнинг биридаги крават ва чойшаблар янгиланмаган, аммо тоза ва ишлатса бўладиган ҳолатда.

3.     Ошхонада 2 та иш ҳолатидаги газ плитаси мавжуд (газ баллонлари бино ташқарисига чиқарилган), музлатгич ва кастрюллар тоза ҳолатда. Ошхона таъмири ҳокимият томонидан ажратиладиган  навбатдаги транш ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган.

4.     МТТ кўздан кечирилганда бу ерда видеотасвирдаги қозон-ўчоқ умуман мавжуд эмаслиги аниқланди.

Олиб борилган ўрганиш натижаларига кўра интернет тармоғида тарқалган маълумотлар ўз тасдиғини топмади:

14- сонли МТТдаги шароитлар мақбул ҳолатда бўлиб, бу ерда овқат таёйрлаш учун барча керакли ошхона ускуна ва анжомлари мавжуд(яъни овқатни ерда ёки қўлбола ўчоқда таёйрлаш зарурати йўқ).

Қашқадарё вилояти мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг 14-сонли МТТга ташрифи ҳақидаги видеолавҳа билан қуйида танишишингиз мумкин.

https://t.me/mdokanal

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться