Бугун соат 15:00да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва халқ таълими вазирлиги раҳбар ходимлари иштирокида брифинг бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ва ижроси юзасидан маълумот тақдим этилади.
Шунингдек, мамлакатимизда истиқболли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорини рўёбга чиқариш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш борасида ташкиллаштирилаётган чора-тадбирлар ҳақида ахборот берилади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги