Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим инспекцияси огоҳлантиради: Қаршидаги халқаро ижтимоий-иқтисодиёт университети фаолияти ноқонуний

2019-07-31 | Таълим

Сўнгги кунларда “ХАЛҚАРО ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ” нодавлат олий таълим муассасаси ва ушбу муассаса 2019/2020 ўқув йилига ўқишга киришга абитуриентлардан ҳужжат қабул қилаётганлиги ва ушбу хизмат учун пул ундирилаётганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига фуқаролар томонидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, “ХАЛҚАРО ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ” нодавлат олий таълим муассасаси Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексиясига лицензия олиш учун бир неча бор ариза билан мурожаат қилган.
 
Лекин мазкур муассасада олий таълим хизматларини кўрсатиш учун белгиланган талаб ва нормаларга жавоб берадиган, унга мулкий ҳуқуқ билан тегишли бўлган бино ва иншоотлар билан таъминланмаганлиги, замонавий ахборот-коммуникация асбоб-ускуналари, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлар билан жиҳозланган аудиториялар ва ўқув хоналар мавжуд эмаслиги ҳамда илғор халқаро тажрибаларни инобатга олиб, ўқитишнинг инноватсион шакллари ҳамда замонавий технологияларидан фойдаланиш асосида таълим соҳасидаги самарадорлик ва натижадорликни ошириш учун керакли шарт-шароитлар яратилмаганлиги сабабли лицензия беришга рад этилган.
 
Ушбу муассасанинг норасмий фаолияти бўйича Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Қашқадарё вилояти ҳокимлигига хат юборилган.
 
Олий ўқув юртида ўқиш истагида бўлган ёшларга ва уларнинг ота-оналарига “ХАЛҚАРО ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ” нодавлат олий таълим муассасаси ҳеч қандай лицензияга эга эмаслигини ва уларнинг фаолияти ноқонунийлигини эслатиб ўтмоқчимиз ва бундай ёлғон маълумотларга ишонмасликларини сўраб қоламиз.
 
Шу билан бирга, лицензия олган нодавлат таълим муассасалари тўғрисида маълумотларни Вазирлар Маҳкаамси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий веб-саҳифасида жойлашган лицензиялар реестридан (http://ntm.tdi.uz/?mod=ntmidx) ҳамда +998 71 231-07-53 (ички рақамлар 1020, 1027, 1037) орқали тўлиқ маълумотларни олишингиз мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси

Поделиться