Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЭЪЛОН

2019-07-23 | Таълим

Бугун соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида “Самарқанд шаҳрида “Россия давлат жисмоний тарбия, спорт, ёшлар ва туризм университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш тўғрисида” 2019 йил 8 майдаги Президент қарори ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Тадбирда филиалга қабул учун масъул, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича илмий-методик таъминлаш, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази директори — Илҳомжон Турсуналиев, ушбу Марказнинг халқаро бўлим бошлиғи — Гулфира Тошмирзаева, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Фан, спорт ва таълим муассасаларини илмий методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи — Азизбек Ҳасанов, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўқув ишлари бўйича проректори — Гулсара Асадова, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати бошлиғи — Шавкат Хўжақулов иштирок этади.
 
Мулоқотга барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
 
Рўйхатдан ўтиш учун:
71 244 24 09

Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Поделиться