Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари Малайзияда ўтказилган Математика ва табиий фанлар бўйича халқаро олимпиада ғолиби бўлди

2019-07-29 | Таълим

2019 йилнинг 26-29 июль кунлари Малайзияда нуфузли Математика ва табиий фанлар бўйича халқаро олимпиада ўтказилди. Унда Ўзбекистондан 13 нафар умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этди.

Олимпиаданинг мақсади “STEAM” (Science, Technology, Engineering, Arts and Mathematics)  шаклидаги умумий ўрта таълим стандартлари ва ўқув дастурларини нафақат ахборотни эслаб қолиш ва хотирлаш, балки ижодкорлик, мустақил қидириш ва таҳлил қилиш қобилиятларини ривожлантиришга эътибор берган ҳолда илгари суриш ҳисобланади.

Ўзбекистоннинг Куала-Лумпур шаҳридаги Элчихонаси берган маълумотга кўра дастлаб ребус ва математик масалаларни ечиш йўли билан финал босқичида иштирок этувчи ўқувчилар танлаб олинган ва мазкур босқичда ёш категориялари бўйича ғолиблар аниқланган.

Олимпиада якунида ёш ватандошларимиз 20 та давлатдан келган 1100 дан ортиқ ўқувчилар орасида 5 та олтин, 2 та кумуш ва 12 та бронза медалларни қўлга киритди.

Тадбир ташкилотчилари ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларининг тайёргарлик даражасини, уларнинг ғалабага бўлган иштиёқини ҳамда математика ва таббий фанлар бўйича билим даражасини юқори баҳолади. Ўзбекистонда умумтаълим мактаблари ўқувчиларида шахсни ҳар томонлама ривожлантириш учун барча шароитларнинг мавжудлиги алоҳида эътироф этилди ва Ўзбекистон жамоасининг мазкур тадбирда юқори натижаларни қўлга киритгани бундан гувоҳлик бермоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться