Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Таълим

Олий таълим тизимида UNICA ташкилоти билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

16.09.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Жорий йил 16 сентябрь куни олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида UNICA ташкилоти Бош директори Крис Дейонскире - (Kris Dejonckheere) раҳбарлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

 

ХТВ матбуот котиби ижтимоий тармоқларда Зарафшон мактабидаги ҳолат бўйича изоҳ берди

13.09.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати билан ижтимоий тармоқ вакиллари, жумладан Davletovuz канали боғланмаган ва уларга вазирлик ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Ўзбек - Япон ёшлар инновация марказида ёш олимларни Японияга ўқишга кузатиш табдири бўлиб ўтди

13.09.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

12 сентябрь куни танлаб олинган 6 ёш тадқиқотчилар Японияга кузатиш тадбири ўтказилди. Тадбирда бир қатор вазирлик, идоралар ва Ўзбекистондаги Япония элчихонасидан вакиллари таклиф этилган. Тадбир давомида Японияга жўнаб кетаётган ёш тадқиқотчилар ўзларнинг тайёрланган тадқиқот мавзулари бўйича тақдимот намойиш этдилар.

Кўзи ожиз болалар мактаб-интернатларига махсус ўқув қуроллари топширилди

12.09.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Яшнобод туманидаги 77-Кўзи ожиз болалар мактаб-интернатида имконияти чекланган болалар учун махсус ўқув қуролларини (прибор ва грифель) топшириш маросими бўлиб ўтди. Йиғилишда Жанубий Кореянинг HYUNDAI ENGINEERING” компанияси менеджери Сонг Шион, “FRIEDASIA” компанияси, Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти мутахассислари ва имконияти чекланган болалар мактаб-интернатлари директорлари иштирок этди.

Эндиликда тиббиёт тизимида 59 та коллеж ҳамда 16 та техникум фаолият олиб боради

10.09.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Сўнгги йилларда мамлакатимизда таълим сифатини яхшилаш, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, халқаро стандартларни юртимиз таълим тизимига жорий этиш ҳамда инновацион илм-фан ютуқларини амалиётга татбиқ этишга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Жумладан, 2019 йил 6 сентябрь куни Президентимиз томонидан қабул қилинган “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон ҳам айни шу мақсадга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

10.09.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисида

10.09.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Келажак йўлида таълимдан устувор мезон йўқ

09.09.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлганидек, Наманган вилоятида ҳам Президентимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар асосида Республика Ишчи гуруҳи изчил иш олиб бормоқда.

Ёш олимларнинг Германия тадқиқот институтларида икки ҳафта давомида малака оширишлари учун грант дастурининг иккинчи босқичига ўтган номзодлар диққатига

09.09.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Таълим ва тадқиқотлар бўйича Германия федератив вазирлиги билан ҳамкорликда пухта тадқиқот режасига эга 15 тагача ўзбекистонлик ёш олимларнинг илмий ишланмаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Германия тадқиқот институтларида икки ҳафта давомида малака оширишлари учун грант дастурини эълон қилган эди.

Россия Федерацияси фан ва олий таълим вазири ўринбосари Ўзбекистондаги Россия олий таълим муассасалари филиаллари билан танишмоқда

09.09.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясини фан ва таълим бўйича таркибий комисcиясининг ҳамраиси М.Боровская жорий йил 9 сентябрь куни Ўзбекистонга келди.

Вазирлик, идора ва университет раҳбарлари ҳудудларда мактабдаги таълим сифатини яхшилаш бўйича иш олиб бормоқда

09.09.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги таълим тизимига масъул 40 дан ортиқ вазирлик, тегишли бошқарма ва ташкилот мутасаддиларидан иборат Республика ишчи гуруҳи ўз ишини бошлади.

Навоий вилояти ҳокими Кармана тумани мактабларида дарс ўтди

09.09.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Умумтаълим мактабларида раҳбарларнинг дарс ўтиши яхши анъанага айланди. Жумладан, Навоий вилоятида биргина “Билимлар куни”да ушбу анъанада 200 нафардан ортиқ корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда депутатлар фаол қатнашди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот анжумани ўтказилишини эълон қилади

09.09.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Сўнгги пайтларда аҳоли, шу жумладан, талабалар ва ота-оналар томонидан тўлов-контракт миқдори, тартиби юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. 

Мактабларда ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари тугатилди

07.09.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10-11-синф ўқувчиларига касбий таълим беришга ихтисослашган ўқув-ишлаб чиқариш мажмуалари тугатилди.

Таълим тараққиёти ва янгиланишлар

07.09.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Давлатимиз раҳбари раислигида шу йилнинг 23 август куни бўлиб ўтган видеоселектор ҳамда 28 август куни ўтказилган йиғилишда таълим соҳасидаги ислоҳотларни изчил ривожлантириб бориш, келажак учун мустаҳкам пойдевор бўлган халқ таълими равнақи, таълим сифати ва самарадорлигини ошириш билан боғлиқ муҳим ва устувор вазифалар белгилаб берилган эди.

Умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” Республика кўрик-танлови ўтказилади

07.09.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловини ўтказиш тартиби белгиланди. Низомга кўра, мазкур танлов ХТВ тизимидаги мактабларнинг 8-10-синф ўқувчиларидан иборат терма жамоалар ўртасида ўтказилади. 

Умумий ўрта таълим муассасалари миллий рейтинги эълон қилинди

07.09.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538 сонли фармони билан Давлат инспекциясига умумий ўрта таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини аниқловчи рейтинг индикаторларини тузиш ҳамда тасдиқлаш, 2019 йил 1 январдан бошлаб туманлар ва шаҳарлар кесимида танлаш асосида умумий ўрта таълим муассасалари рейтингини тузиш, рейтинг якунларини оммавий ахборот воситаларида, Давлат инспекциясининг веб-сайтида кейинги ўқув йили бошланишидан кечиктирмай эълон қилиш вазифаси юклатилган.

Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

06.09.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Ўзбекистон–Беларусь: икки томонлама илмий-техник ва инновацион соҳадаги ҳамкорлик истиқболлари

06.09.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Ўтган икки йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси ва Беларусь Республикаси Давлат раҳбарларининг олий даражадаги самарали музокаралари икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш ва аниқ натижаларни қўлга киритиш имконини бермоқда.

Ўзбекистон жамоаси IX e-ICON мусобақасининг махсус сертификатини қўлга киритди

06.09.2019Таълим Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Жорий йилнинг август ойи охирида Пусан шаҳрида (Корея Республикаси) бўлиб ўтган IX e-ICON Электрон таълим жаҳон мусобақаси финал босқичида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та номинациянинг бири (Cooperation Award) бўйича ғолибликни қўлга киритиб, ташкилотчилар томонидан махсус сертификат билан тақдирланди.