Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш учун электрон ариза юбориш тизимининг такомиллаштирилиши тўғрисида
2019-08-02 | Таълим
2019 йилнинг 1 июлида EMIS бошқарув ахборот тизимида болаларни давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлар бошланган эди. 2019 йилнинг 30 июлидан мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш учун электрон ариза юбориш бўйича хизматлар синов тарзида қайта тикланди.
2019 йил, 30 июль, Тошкент — Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлигига мавжуд аризалар ва ота-оналар мурожаатларининг чуқур таҳлили асосида инсон омилини камайтириш имконини берувчи янги алгоритмлар ишлаб чиқилди. Хусусан, қуйидаги қулайликлар киритилди:
• 2019 йилнинг 1 августидан мактабгача таълим ташкилотларига йўлланмалар туғилганлик гувоҳномаси рақами ва электрон навбатдаги ўрнига мувофиқ автоматик тарзда берилади.Эски алгоритмда мактабгача таълим ташкилотларида пайдо бўлган жойга болани навбатга қўйган ҳар қандай ота-она ариза юбориши мумкин эди.
Мактабгача таълим вазирлиги Давлат хизматларини кўрсатиш марказларида (йўлланма олган болаларнинг рўйхатлари 2019 йилнинг 1 августидан чоп этилади ва илиб қўйилади) ва @MtmNavbatBot Telegram-боти орқали аризанинг мақомини тез-тез текшириб туришларини қатъиян сўраб қолади. Эслатиб ўтамиз, 15 кун ўтгач, фойдаланилмаган йўлланмалар бекор қилинади, ўрин эса навбатда турган кейинги даъвогарларга берилади.
• Бола ҳақидаги маълумотлар давлат маълумотлар базаси ёрдамида автоматик равишда тўлдирилади. Аризаларни тўлдиришдаги хатоликларнинг кўплиги туфайли Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари EMIS тизимидаги узилиб қолишларга дуч бўлишаётган эди. 1,5 млн. шакллардан 100 мингга яқини жиддий хатоликлар билан тўлдирилган эди. Ота-она бола ҳақидаги тўлдирилган маълумотлар: туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома рақами, туғилиш санасини текширмаганда, айниқса кўп ахборотни нотўғри киритиш ҳоллари юзага келаётган эди. Кўпинча жараённи тезлаштириш мақсадида ва масаланинг муҳимлигини тушунмаган ҳолда боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси рақами ўрнига бегона маълумотлар киритилар, ариза эса бегона электрон рақамли имзо билан имзоланаётган эди. Шундай қилиб, EMIS тизимида турли хил исмли (ихтиёрий рақамлар, ноллар ёки оралиқлар билан), бироқ бир хил рақамдаги туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган кўплаб болалар пайдо бўлди, ва тескариси, айнан бир боланинг ўзига айнан ўша битта мактабгача таълим ташкилотига бир неча аризалар берилаётганди, бу сунъий равишда навбатнинг ошишишига сабаб бўлаётган эди. Янги алгоритм гувоҳноманинг асл рақами киритилиши ва унга мувофиқ автоматик тарзда исм майдони ва боланинг бўлак маълумотларининг тўлдирилишини талаб қилади.
Ҳурматли ота-оналар, янги алгоритмларнинг киритилиши муносабати билан қуйидаги вазиятлар юзага келиши мумкин:
• навбатдаги сизнинг рақамингиз нотўғри сурилиб кетиш ҳолати. Нотўғри тўлдирилган шаклларни тўғрилаш ва яхшиланишларни киритиш учун EMIS тизимига 2018 йилнинг 1 апрелидан топширилган аризаларнинг умумий базаси юкланди. Айни дамда барча ҳудудлар ҳам маълумотларга ишлов бериш жараёнини якунига етказганлари йўқ, шунинг учун сизнинг навбатингизда ижро этиб бўлинган аризалар чиқиб қолиши мумкин. Хавотирланмаслигингизни сўраймиз: Мактабгача таълим вазирлиги ҳудудий бўлинмалари базаларга ишлов беришни якунлашади, эски аризалар йўқ бўлади ва сизнинг йўлланмангиз ўз муддатида берилади.
• сизнинг рақамингиз тўғри сурилиши ҳолати. Агар имтиёзли навбатни текширганда имтиёз ҳуқуқига эга бўлмаган ота-она топилиб қолса, у ҳолда у умумий навбатга ўтказилади. Бунда унинг ўрни аризани топшириш вақти билан белгиланади: агар у сизникидан эртароқ берилган бўлса, у ҳолда у навбатда сиздан олдинда туради.
• навбатдаги сизнинг аризангиз йўлланма олиш учун имкон бермаслиги ҳолати. Агар аризани тўлдиришда боланинг туғилганлиги тўғрисидаги нотўғри маълумотлар киритилган ёки бегона электрон имзодан фойдаланилган бўлса, у ҳолда тизим автоматик равишда йўлланмани ёзиб бера олмайди. Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги Давлат хизматларини кўрсатиш марказлари билан биргаликда ушбу муаммони ҳал қилиш устида ишламоқдалар. Натижалари ҳақида алоҳида маълум қилинади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги