Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида етакчи ОТМ талабалари ва “IT” академияларининг илғор талабалари ва “IT” соҳа вакиллари билан “IT CAREER EVENT-2022” учрашуви бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида Республикасимизнинг етакчи олий таълим муассасалари ва “IT” Академияларининг битирувчи талабалари билан вазирликлар ичида илк бора “IT CAREER EVENT-2022” учрашуви ташкил этилди. Учрашувни Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари – Одилбек Исаков очиб берди.
Учрашувдан асосий мақсад, Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва Ахборот-ресурс марказлари ҳамда Молия вазирлигининг таркибий тузилмаларининг “IT” бўлимларидаги бўш иш ўринларини ёш, салоҳиятли кадрлар билан тўлдириш, кадрлар заҳирасини яратишдан иборат.
Такидлаш жоизки, мазкур учрашувга қуйидаги олий та’лим муассасалари ва “IT” академиялари раҳбарияти ва илғор ҳамда салоҳиятли талабалари таклиф этилди:
-“INHA” Олий таълим муассасаси;
- “YEOJU” Олий таълим муассасаси;
- “AMITY” Олий таълим муассасаси;
- “Japan Digital University”” Олий таълим муассасаси;
- “Webster University”” Олий таълим муассасаси;
- “TURIN”” Олий та’лим муассасаси;
- “Westminster” Олий та’лим муассасаси;
- “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети” Олий та’лим муассасаси;
- “IT PARK” ўқув маркази;
- “IT STEP” Компютер Академияси ўқув маркази;
- “PDP IT академияси” ўқув маркази;
- “BEPRO IT академияси” ўқув маркази;
- “Тошкент шаҳридаги М. В. Ломоносов номидаги Москва Давлат Университети филиали” Олий та’лим муассасаси;
- “GITA - Дастурчилар Академияси” ўқув маркази;
- “IT Astrum” “Web Brein академияси”.
Ушбу тадбирда икки юздан зиёд битирувчи талабалар иштирок этишди, талабалар билан “IT” соҳасига оид савол-жавоблар ташкил этилди, соҳага тегишли қизиқарли суҳбатлар уюштирилди.
Тадбир сўнгида барча талабаларнинг билимларини текшириш мақсадида Ахборот технологиялари маркази мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган дастурлашнинг олтита йўналиши бўйича тест синовлари ўтказилди ва тест натижаларига кўра Молия вазирлиги раҳбарияти томонидан ғолибликни қўлга киритган талабалар ташаккурнома ва мукофотлар билан тақдирланди.
Бу каби еғилишлар келгусида талаба ёшларга ўз йўлини топишга катта имкониятлар эшигини очади, ушбу имкониятлар орқали барқарор иш ўрнига эга бўлиш, ўз билимларини амалиётда кенг қўллаш ва ўз билимини янада оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади, шу ўринда Молия вазирлигининг “IT” соҳасини ривожлантиришда ҳам бўш иш ўринларини тўлдиришдан ташқари, кадрлар заҳирасини яратишга ва ёшлар ўртасида эркин рақобат муҳитини юзага келишига хизмат қилади.
Келгусида, Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва Ахборот-ресурс марказлари ҳамда Молия вазирлигининг таркибий тузилмаларининг “IT” бўлимлари ўртасида “ИТ” Университетлари, “IT” Академиялари, “ИТ” компаниялари билан “Теам буилдинг”, “IT Club”, “IT Event” каби учрашувлар ва муҳокалар ўтказилиши кўзда тутилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги