Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ихтисослаштирилган мактабларга саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда

2022-07-27 | Таълим

Ҳозирги вақтда қорақалпоғистонлик ўқувчилар учун Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тизимида янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга саралаш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

Имтиҳонлар Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳоратлари мактаби ҳамда Нукус олимпия ва паралимпия захиралари коллежи биноларида кунига 3 маҳал ўтказилмоқда. 5-синфлар учун тест жараёнлари 25 июль куни бошланган бўлса, 26 июль куни 8-синфлар, 27 июль куни 7-синфлар, 28 июль куни 6-синфлар, 29 июль куни 9-11-синфлар ва 30 июль куни 10-синфлар учун бўлиб ўтади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, имтиҳонларда 20 минг нафардан зиёд ўқувчи иштирок этиши кутилмоқда. Ўқувчиларга тестларни ишлаш учун 120 дақиқа вақт ажратилмоқда. Улар учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Манба: Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

Поделиться