Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкент шаҳридаги Вебстер университети раҳбарияти билан ахборот технологиялари соҳасида таълим йўналишларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди

2022-07-13 | Таълим

Бугун, 13-июл куни Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Тошкентдаги Вебстер университетининг Халқаро компуслар бош директори Раян Гаффи билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Тошкент шаҳридаги Вебстер университетида яқин истиқболда ахборот технологияларига оид бир қатор таълим йўналишларини йўлга қўйиш мақсад қилингани айтиб ўтилди. Шунингдек, бу борада АКТ вазирлиги билан бевосита ҳамкорлик қилиш, ўзаро шерикликни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.  Шу билан бирга, учрашувда таълим йўналишларида ахборот технологиялари ўрнини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться