Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Туркия Фанлар академияси ўзбекистонлик 3 нафар ёш олимнинг қисқа муддатли стажировкасини молиялаштирди

2022-08-10 | Таълим

Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Туркия Фанлар академияси ҳамкорлигида ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкага юбориш бўйича танлов ўтказди.

Мазкур танлов натижаларига кўра 18 нафар ёш олим Туркия илмий-тадқиқот марказларида қисқа муддатли стажировкалар ўташини эълон қилгандик. Мазкур стажировкалар харажатлари Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан молиялаштирилади.

Мазкур танлов ғолибларининг уч нафарига эса Туркия Фанлар академияси томонидан қўшимча тарзда тадқиқотчилар учун Туркияда ташкил этиладиган 5 кунлик фундаментал фанлар мактабига йўлланма берилди.

Тошкент фармацевтика институти «Фармацевтик кимё» кафедраси таянч докторанти Гулноза Холтураева, Математика институти Самарқанд бўлинмаси катта илмий ходими Акбар Сафаров ҳамда Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институти таянч докторанти Манзура Раҳимова мазкур нуфузли илмий дастур доирасида жорий йилнинг 26-30 сентябрь кунлари таълим олиш имкониятини қўлга киритдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться