Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Мактабгача таълим сифати: жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар” мавзусида анъанавий Aвгуст конференцияси

2022-08-11 | Сиёсат

Ушбу анъанавий Aвгуст конференциясини ташкил этишдан асосий мақсад: Мактабгача таълим тизимида ўтказилаётган ижтимой-иқтисодий ислоҳотлар, хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси ҳамда илм-фан ютуқлари ва замонавий информацион коммуникатив технологияларни жорий этишдир.

Анъанавий Aвгуст конференциясининг Республика босқичида қуйидаги асосий масалалар кўриб чиқилди:

- Мактабгача таълимда амалга оширилаётган ислоҳотлар;

- Мактабгача таълим тизимида 2021/2022-ўқув йилида бажарилиши белгиланган асосий вазифалар сарҳисоби;

-Мактабгача таълим тизими раҳбар ва педагог кадрлари фаолияти сифатини ошириш;

- Такомиллаштирилган “Илк қадам” давлат дастурининг мазмуни;

-Мактабгача таълим тизимида 2022/2023-ўқув йилидаги асосий вазифалар.

Анъанавий Aвгуст конференциясининг Республика босқичида ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари раҳбар ва мутахассислари, мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва методистларидан иборат

150 нафар тингловчи иштирок этишди.

Анъанавий Aвгуст конференциясининг 150 нафар тингловчилари

30 кишилик 5 та гуруҳга бўлиниб, ҳар бир гуруҳда икки кун давомида тингловчилар учун малакали мутахассислардан ташкил топган 20 нафар маърузачилар томонидан ҳар бири 30 дақиқали 14 та мавзудан иборат машғулотлар олиб борилди.

2 кунлик конференция давомида,

Мактабгача таълимга оид ўқув-меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг юритилиши;

Болалар саломатлигини таъминлашдаги асосий вазифалар;

Болалик академияси - педагоглар, ота-оналар ҳамда мактабгача ёшдаги болалар учун мослашувчан ва кўникмаларга асосланган таълим манбалари;

Мактабгача таълим сифатини оширишнинг долзарб масалалари;

Педагог кадрлар таркиби сифати ва уларни касбий ривожлантириш масалалари;

Мактабгача таълимда инновациялар;

Мактабгача таълимда бошқарув кадрлари салоҳиятини ошириш вазифалари;

Мактабгача таълим ташкилотлари амалиётчи психологларининг фаолияти самарадорлиги;

Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантиришни ташкил етишнинг долзарблиги;

Мактабгача таълим ташкилотларида давлат тилида иш юритиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш каби мавзуларида гуруҳларга бўлиниб ишланди.

Анъанавий Aвгуст конференцияси якунида вазирлик раҳбарияти томонидан тинловчиларга сертификатлар топширилди ҳамда 2021/2022-ўқув йилида самарали фаолият олиб борган раҳбар ва педагог кадрлар рағбатлантирилди.

Шунингдек, 2 кунлик конференция якунлари юзасидан Мактабгач таълим вазирлиги Ахборот хизмати томонидан «Мактабгача таълим тизимида таълим сифатини янги босқичга олиб чиқиш» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда журналист, блогерлар, соҳа мутасаддилари иштирок этишиб конференция доирасидаги соҳадаги таълим сифати юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться