Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил I ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисоботи” мавзусидаги матбуот анжумани

2022-07-27 | Таълим

Мактабгача таълим вазирлиги биносида “ Мактабгача таълим вазирлигининг 2022 йил I ярим йиллигида амалга оширилган ишлар ҳақида ҳисоботи” мавзусидаги матбуот анжумани ўтказилди.

Унда  2022 йил I ярим йиллигида амлага оширилган ишлар ҳақида ҳисоботи” мавзусидаги матбуот анжуманида эришилган ижобий кўрсаткичлар ҳақида ҳисобот берилди, улар қуйидагилар:

2022 йилнинг биринчи ярмида Мактабгача таълим вазирлиги ташаббуси билан жами 5 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифлари ҳамда соҳаларни ривожлантириш бўйича ўтказилган мажлислар баёнларида юклатилган жами 412 та топшириқдан 362 таси бажарилди, 50 таси белгиланган муддатда бажариш чоралари кўрилмоқда.

Қабул қилинган ҳужжатларга мувофиқ мактабгача таълим ташкилотлари сони
28 012 тага етказилди. 3-7 ёшли болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси кўрсаткич 69,4 фоизга ва 6 ёшли болаларнинг мактабга тайёрлов тизими билан қамрови 84 фоизга етказилди.

5 060 қувватга эга 46 та давлат-хусусий шериклик асосидаги ҳамда 11 970 қувватга эга 342 та оилавий шаклдаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилди.

Наманган ва Қўқон шаҳарларида тажриба-синов тариқасида 1 400 нафардан ортиқ мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш бўйича мактабгача таълим кластерлари фаолиятини ташкил этилди.

Субсидия ва компенсацияларни ажратиш жараёнини рақамлаштириш, бунда инсон ва коррупцион омилларини йўқотиш мақсадида “Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини бошқариш” ахборот тизими тажриба синовдан ўтказилди. 28 245 нафар Педагогика коллежлари битирувчиларидан 21 915 нафари иш билан таъминланди.

Шу билан биргаликда матбуот анжуманида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича вазифалар ҳам  қуйидагича маълум қилинди.

 Муаммолар

Мактабгача таълимнинг нодавлат секторини қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат бюджетидан ажратилаётган субсидия ва компенсациялар самарали ва мақсадли ишлатилмаяпти. Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларидаги бюджетдан субсидиялар ажратилишида
7,4 млрд сўм миқдоридаги камчиликлар аниқланди. Мазкур жараёнлар тўлиқ рақамлаштирилмаган.

Республиканинг 41 та туман (шаҳар) ларида қамров даражаси 60 фоиздан паст. Жумладан, Чироқчи (32,8%), Қамаши (41,5%), Китоб (41%), Янгийўл (45,3%) ва Денов (44,9%) туманларида қамров даражаси паст бўлиб қолмоқда.

Мактабгача таълим тизимидаги педагогларнинг 34,5 фоизи олий маълумотга эга эканлиги таълим сифатига салбий таъсир қилмоқда. Бу кўрсаткич Тошкент вилоятида
24,6 фоизи, Сирдарё вилоятида 26,4 фоизи ва Наманган вилоятида 27,8 фоизи ташкил этади.

Вазифалар

Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига субсидиялар ва компенсациялар тўлаш тартибини белгилаш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Нодавлат хусусий секторни қўллаб қувватлаш мақсадида зарур кредит ва субсидияларни ажратиш чораларини кўриш.

Олий таълим муассасаларининг 8 814 нафар мактабгача таълим йўналиши битирувчиларини мактабгача таълим ташкилотларига ишга йўлланма асосида юбориш чораларини кўриш.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Поделиться