Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетининг илк битирувчиларига дипломлар топширилди

2022-07-07 | Туризм

“Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетининг илк битирувчи бакалаврларини тақдирлаш муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ректори Азиз Абдуҳакимов иштирок этди.

Ректор битирувчиларни Марказий Осиёнинг туризм ва маданий мерос соҳалари бўйича етакчи халқаро олий ўқув муассасасини муваффақиятли битирганликлари билан самимий табриклади.
 
“Шуни фахр билан қайд этиш лозимки, бундан роппа-роса тўрт йил муқаддам Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев  ташаббуслари билан “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети пойдевори қўйилган эди. Ишончим комилки, сиз ана шу университетнинг илк  битирувчилари бўлганлигингизни ғурур билан эслаб юрасиз. 
 
Ўзбекистон туризм таълими тизимида энг олдинги ўринларда бўлиш сизни ҳам, бизни ҳам янги улкан режалар қуришга, ўлкамиздаги туризм соҳасини жадал ривожлантириш йўлидан боришга ундайди. Барчамиз бирга, албатта соҳани ривожлантиришда катта ютуқларга эришамиз! Умид қиламизки, “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида олган билимларингиз келгусида  барчангизга туризм соҳасида самарали фаолият юритиш учун муносиб йўл очади. Биз ғоя ва лойиҳаларингизни рўёбга  чиқаришда кўмак беришга доимо тайёрмиз!”, – деди Азиз Абдуҳакимов. Байрам тадбирида, шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов, проректор-профессорлар Жулибой Элтазаров ва Жозеф Ҳоффманн, битирувчилар ва уларнинг ота-оналари ҳам қатнашди.
 
Тадбир давомида “Туризм менежменти” факултетида Туризм соҳасида лойиҳалаш, меҳмонхона бизнеси, оммавий тадбирларни бошқариш, туризм соҳасида логистика, туризм (фаолият ё‘налишлари бўйича), маркетинг ё‘налишларида таҳсил олган 109 нафар битирувчига дипломлар тантанали равишда топширилди.
 
Шунингдек, “Туризм менежменти” факултетининг 23 нафар магистри ва “Туризм” йўналишида сиртқи таълим бўлимининг иккинчи мутахассислиги бўйича таҳсил олган 5 нафар битирувчи бакалаврларга диплом берилди. Бастакорлар ижросидаги жонли симфоник мусиқалар, фаол талабаларнинг тантанали чиқишлари, турли театрлаштирилган томошалар, бахшиларнинг ижролари тадбирга байрамона руҳ бағишлади.
 
Маълумот учун, “Ипак йўли” туризм халқаро университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июндаги ПҚ-3815 сонли қарори билан ташкил этилган. 2021-йил октябр ойидан бошлаб, Президентнинг ПҚ-5270 сонли қарори билан университет “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети деб номланган.
 
Бугунги кунда университет энг машҳур ва нуфузли олий таълим муассасаларидан бири ҳамда туризм соҳасидаги бакалавриат ва магистратура таълим йўналишларининг деярли барча мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашни таклиф этувчи Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасидаги биринчи олий ўқув юртидир. 
 
Айтиш жоизки, айни пайтда университет талабаларининг асосий қисми меҳмонхоналар, ресторанлар, логистика компаниялари, сайёҳлик компанияларида иш билан таъминланган. Бу кўп жиҳатдан университетда илк бор жорий этилган, талабаларни ўқиш даврида тўғридан-тўғри ишга жойлаштириш имкониятларни яратадиган “дуал таълим” туфайли амалга оширилмоқда.
 
Университетда етакчи хорижий олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда жаҳоннинг етакчи университетларида таълим олган ва амалиёт ўтаган мамлакатимизнинг юқори малакали мутахассислари талабаларга дарс бериб келмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться