01:15:15 (GMT+5)    15.03.2025

Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
ЯнварьФевральМарт
АпрельМайИюнь
ИюльАвгустСентябрь
ОктябрьНоябрьДекабрь
Календарь

Воқеалар

Март 2025
Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31      
Порталда янгилик
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>

Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ўринбосари билан учрашув

2022-06-30 | Сиёсат

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг профессионал таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Саодат Сиддиқова билан учрашув ўтказди.

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан аҳолини касб-ҳунарга тайёрлаш ва профессионал таълим марказлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилишдан иборат.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналарниг мамлакатимиз ҳудудларида ташкил этилаётган профессионал тайёргарлик марказларига ҳар томонлама кўмаклашишлари тўғрисида келишувга эришилди. Хусусан, дунёнинг етакчи мамлакатлари тажрибасини ўрганиш асосида мазкур муассасалар фаолиятини яхшилаш бўйича аниқ, асосли таклифлар ишлаб чиқилади. 
 
Ушбу марказлар фаолиятига хорижий мутахассислар ва консалтинг компанияларини жалб қилиш режалаштирилмоқда. Ўзбекистонлик мутахассисларини ўқитиш бўйича хорижий тузилмалар иштирокида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.
 
Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ҳар бир дипломатик ваколатхонасини мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги касбий таълим марказларига бириктириш таклиф этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться