Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Молия вазирлиги Ахборот технологиялари маркази ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси ўртасида ахборот тизимлари интеграция қилинди

2022-06-08 | Иқтисодиёт

Молия вазирлиги Ахборот технологиялари марказининг “УзАСБО” дастурий мажмуаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясининг “pedkadr.tdi.uz” платформаси ўртасида 2022 йил 1 апрелдан бошлаб икки томонлама маълумот алмашинуви йўлга қўйилди.
 

Шунга асосан, Ахборот технологиялари маркази томонидан “УзАСБО” дастурий мажмуасида алоҳида модул яратилди. Ушбу модул орқали педагог ўқитувчиларга берилган ҳамда амалда бўлган барча малака тоифа сертификатларининг маълумотлари Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспексиясининг “pedkadr.tdi.uz” платформасидан олинмоқда.
 
Бунинг натижасида, Марказлашган бухгалтерия хизмати ходимлари томонидан педагог ўқитувчиларнинг малака тоифа сертификат маълумотларини шакллантириш автоматик равишда бажарилмоқда. Шу асосда, педагог ўқитувчиларнинг малака тоифа сертификати учун ойлик иш ҳақига қўшимча устамалар ўз вақтида ва тўғри тўланишига эришилди.
 
Шунингдек, Молия вазирлиги томонидан марказлашган бюджет ташкилотларига ўқув йили бошида давлат бюджетидан маблағлар режалаштириш жараёнида педагог ўқитувчиларнинг малака тоифа сертификати маълумотларидан (сертификат тақдим қилинган муддат, амал қилиш муддати ва малака тоифа даражсидан) келиб чиқиб, тарификация учун маблағлар ажратилиши автоматик равишда шаклланадиган қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться