Интернатионал Дигитал таълим муассасаси раҳбарияти билан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди
Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Интернатионал Дигитал таълим муассасаси лойиҳаси асосчиси Иброҳим Ҳуррамов билан учрашув ўтказди. Шунингдек, ушбу учрашувга таълим муассасаси раиси Алан Франс онлайн тарзда иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистонда таълим соҳасини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Ўз навбатида, рақамли технологиялар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантиришда ушбу таълим муассасаси билан биргаликда иш олиб бориш муҳимлиги таъкидланди.
Шу билан бирга, АКТ вазирлиги билан ҳамкорлик қилган ҳолда таълим сифатини таъминлаш, корхона ва ташкилотлар билан университет ўртасидаги шериклик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар билдирилди.
Учрашув сўнгида томонларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар берилди ҳамда келгусида ўзаро манфаатли шерикчиликни йўлга қўйишга келишиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги