Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Маданият
19.07.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, «Дўстлик» ордени соҳиби, таниқли рассом Аслиддин Исаевнинг «Рангларда нур ва жозиба» номли кўргазмаси очилди. |
Абай ижоди ўзбек ихлосмандлари ардоғида 13.07.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан “Абай Қўнонбоевнинг ижодий мероси ўзбек халқи учун қадрлидир” мавзуида ижодий кеча ўтказилди. |
Термиз археология музейига Эрон Ислом Республикаси элчисининг ташрифи 12.07.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигиЖорий йилнинг 10 июль куни Термиз археология музейига Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳман Оғоразий ташриф буюрди. |
“Мустақил юрт ҳунармандлари” кўргазма савдоси ташкил этилди 10.07.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигиЖорий йилнинг 7-8 июль кунлари Тошкент шаҳар Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамкорлигида “Мустақил юрт ҳунармандлари” мавзусида Республика анъанавий халқ амалий санъати ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазма савдоси ташкил этилди. Унда 150 дан ортиқ ҳунармандлар, шунингдек, кенг жамоатчилик ва халқаро дипломатик корпус вакиллари, элчихоналар, турли вазирлик ва идора ходимлари, юртимиз меҳмонлари иштирок этдилар. |
Маданият вазирлигида Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг депутатлари билан давра суҳбати 09.07.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги6 июнь куни Маданият вазирлигида Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Шухрат Турсунбоев ва қўмита депутати Абдуғаффор Қирғизбоев иштирокида “Мусиқа ва санъат соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишда маданият муассасаларининг ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. |
Тошкент халқаро телевизион фестивалига мезбонлик қилади 04.07.2018МаданиятМанба: ЎзАЖорий йил 4-7 октябрь кунлари мамлакатимизда телевидение соҳасига бағишланган йирик халқаро фестиваль бўлиб ўтади. Бу “Россия телевидение академияси" жамғармаси томонидан бир неча йилдан буён Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва яқин хориждаги телевидение ижодкорлари ўртасида ўтказиб келинаётган“ТЭФИ Ҳамдўстлик” халқаро телевизион фестивалидир. |
20 июнь куни Озарбайжонда “Нахичевань –Ислом маданияти пойтахти”нинг расмий очилиши бўлиб ўтди 21.06.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги20 июнь куни Озарбайжон Республикасида “Нахичевань –Ислом маданияти пойтахти”нинг расмий очилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган Маданият вазирликларининг раҳбарлари иштирок этди. Меҳмонлар даставвал Озарбайжон Умуммиллий Қахрамони Гейдар Алиев ҳайкали пойига гул қўйишди, сўнгра Нахичевандаги Гейдар Алиевнинг музейига ташриф буюришди. |
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ҳамда Озарбайжон Республикаси Маданият вазирининг учрашуви 20.06.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигиЖорий йилнинг 19 июнь куни Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Озарбайжон Республикаси Маданият вазири Абулфас Гараев билан учрашди. Учрашув чоғида икки давлатнинг маданият ва санъат соҳасига оид фикрлар билан алмашилди. |
Маданият вазири Озарбайжон Республикасида 19.06.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги18 июнь куни Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Озарбайжон Республикасига жўнаб кетди. |
Номоддий маданий мерос масалалари бўйича илмий-услубий кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди 18.06.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигиМустақиллик шарофати билан юртимизда барча жабҳаларда бўлгани сингари маданият ва санъат соҳасида ҳам бир қатор кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, маданият соҳасини янада ривожлантириш ва тараққий эттириш ҳамда унинг мавқеини кўтариш, қолаверса, ҳуқуқий асосини яратиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан бир қанча қонун, қарор ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. |
18.06.2018МаданиятМанба: ЎзА Хотира азиз ва муқаддас. Миллий маънавиятимиз равнақига ҳисса қўшган ижодкор зиёлилар хотирасига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, уларнинг фаолияти, ижодини ёдга олиш барчамизнинг чин инсоний бурчимиздир. |
Қозоғистонда “Самғау” VI Халқаро театрлар фестивали доирасида “Кўчки” спектакли 14.06.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигиОстона шаҳрида бўлиб ўтаётган “Самғау” VI Халқаро театрлар фестивали доирасида Қирғизистон, Қозоғистон ва Татаристон театрлари ижодкорлари ўз спектаклларини намойиш этиб келишмоқда. Айниқса, М.Рисқулов номидаги Норин (Қирғизистон) вилояти Академик мусиқали драма театри жамоаси томонидан Чингиз Айтматовнинг “Асрга татигувлик кун” асари асосида саҳналаштирилган спектакли барчага манзур бўлди. Спектаклда ўтмиш билан замонавийлик уйғунлаштирилган. Режиссёр С.Раев мазкур спектаклни катта маҳорат билан саҳналаштирганлиги, ҳар бир актёр ўз ижросини аниқ ва равшан ифода этганлигини мутахассислар томонидан таъкидлаб ўтилди. |
“Маданият” газетасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди 12.06.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигиЖорий йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги мажлислар залида вазирлик муассислигида нашр этилган янги “Маданият” газетасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ҳам иштирок этиб, тақдимот маросимини очиб берди. |
Маданият вазири ҳамда Англия давлатидаги “BRITISH MUSEUM”нинг вакиллари билан расмий учрашуви 11.06.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги2018 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Англия давлатидаги “BRITISH MUSEUM”нинг “Ислом маданияти” департамент раҳбари Ладан Акбарния ва ходимлари билан расмий учрашди. Учрашувда Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев музей ходимларига серқуёш Ўзбекистон ўлкасига ташриф буюрганига ҳамда тарихий обидаларни зиёрат қилишганлари, музейларимиз фаолияти билан танишиш истакларини билдирганига ўз миннатдорчилигини билдирди. |
“Ўзбекистон маданий мероси халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл” Иккинчи халқаро Конгресси 08.06.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигиРоссиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 6-8 июнь кунлари “Ўзбекистон маданий мероси халқлар ва мамлакатлар ўртасида мулоқотга йўл” Иккинчи халқаро Конгресси бўлиб ўтказилмоқда. Ушбу нуфузли анжумандан кўзланган асосий мақсад мамлакатимизнинг бой ва бетакрор маданий меросини чуқур ўрганиш ва дунё миқёсида кенг тарғиб этишдан иборат. |
Парижда Ўзбекистон китобларининг тақдимоти ўтказилди 07.05.2018МаданиятМанба: ЎзАФранциянинг тиллар ва цивилизация кутубхонаси Марказий Осиё манбалари бўлимига эга бўлган мамлакатдаги ягона маданий муассаса ҳисобланади. Кутубхонада дунёнинг 180 та мамлакатидан келтирилган 350 тилдаги нодир китоблар, қўлёзмалар, илмий тадқиқот ишлари сақланади. |