Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Абай ижоди ўзбек ихлосмандлари ардоғида

2018-07-13 | Маданият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан “Абай Қўнонбоевнинг ижодий мероси ўзбек халқи учун қадрлидир” мавзуида ижодий кеча ўтказилди.

Президентнинг жорий йил 13 мартдаги “Буюк қозоқ шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги қарори қардош Қозоғистон халқига, унинг бетакрор адабиёти ва маданиятига бўлган улкан ҳурматнинг ифодасидир.
 
Мазкур қарор ижроси доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Республика қозоқ миллий маданий маркази ҳамкорлигида ўтказилган ижодий кечада Абайнинг ўз халқига чексиз меҳр-муҳаббати, уни умумбашарий шоирга айлантирган она Ватанга садоқати, эл-юрт тақдири йўлидаги жонкуярлиги ва фидойилиги барча учун ўрнак экани таъкидланди.
 
Абай ҳаёти ва фаолияти таҳлил этилганда, унинг қандай чиғириқлардан ўта олган улуғ шоир, миллат булбули экани ҳақида фикрлар билдирилади.
 
Бу каби саъй-ҳаракатлар ўзаро маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш, икки халқ ёшларини адабиётнинг улуғ намояндалари ижоди билан кенг таништиришда муҳим аҳамият касб этади.
 
“Қозоқ адабиёти ривожида Абай ижодининг ўрни”, “Абай – қозоқ халқининг ёрқин юлдузи” мавзуларида маърузалар тингланди. Шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи “Абай қозоқ ва ўзбек халқларининг ёрқин юлдузи” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.
 

Б.Мелиқулова, ЎзА

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться