Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият вазири Озарбайжон Республикасида

2018-06-19 | Маданият

18 июнь куни Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Озарбайжон Республикасига жўнаб кетди. 

Сафарнинг асосий мақсади “Нахичевань-Ислом маданиятининг пойтахти”ни расмий тантанали очилишида иштирок этиш. Маданият вазири Боку шаҳрига фаҳрий меҳмон сифатида таклиф этилган. Жорий йилнинг 20 июнь куни ушбу маросимнинг тантанали очилиши бўлиб ўтади. Биринчи кунидан фахрий меҳмонни бокуликлар Боку шаҳрининг эътиборга сазовор жойлари ва тарихий обидалари билан таништиришди. Шу билан бирга, вазир Озарбайжон мусиқа Академияси ректори билан расмий учрашди.

Ташриф давомида Бахтиёр Сайфуллаев “Гейдар Алиев маркази”ни кўздан кечирди, Озарбайжоннинг буюк кўргазма залида намойиш этилган, мамлакатнинг тарихий ва унинг маданий меросини акс эттирувчи экспонатлар, шулардан археологик қазилма бойликлари, заргарлик, гил ва мис буюмлари, мусиқа асбоблари, халқнинг маданиятига мос турли либослар галереяси, гилам кўргазмалари билан танишиб чиқди.

Ушбу марказнинг қизиқарли жойи шуки, бинонинг қуриш жараёнида умумий қиймати 90 кмга тенг бўлган темир қурилмалар конструкцияси ва 4 га тенг бўлган махсус турли ўлчамдаги учбурчак, тўртбурчак, трапеция ва параллелограмма шаклдаги 12027та композициялар ишлатилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться