Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Маданият” газетасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди

2018-06-12 | Маданият

Жорий йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги мажлислар залида вазирлик муассислигида нашр этилган янги “Маданият” газетасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Унда Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ҳам иштирок этиб, тақдимот маросимини очиб берди.

Жумладан, вазир ўз сўзларида газета саҳифаларини яна бироз кенгайтирган ҳолда унда русий забон муштарийларга ва рус театрлари учун мақолаларни рус тилида чоп этиб бориш, шунингдек, театрлар ва тизимдаги бошқа ташкилотлар ишини ёритишда танқид ва таҳлилдан кўпроқ фойдаланиш кераклигини, театрлар репертуарларини ҳам илова қилиб боришни тавсия қилди.

Тақдимот маросимида табрик сўзи билан Шухрат Ризаев, Ёқуб Ахмедов, Фатхулла Маъсудовлар илк маротаба нашрдан чиққан газетанинг фаолиятига муваффақиятлар тилашди.

Ташриф буюрган оммавий ахброт воситалари, маданият ва санъат соҳасининг вакиллари газетанинг кейинги сонида ўзининг таклифларини билдиришди. 

Бундан ташқари вазир тақдимотда билдирилган таклифларни инобатга олиб, газетада болалар учун алоҳида саҳифалар очишни, хорижда маданиятимиз тарғиботига оид ўтказилаётган тадбирларни кенгроқ ёритишни, ижодкорлар фаолиятига оид мақолаларда кўпроқ унинг профессионал маҳорати ҳақида сўз юритиш каби таклифларни ҳам қўллаб-қувватлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться