Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият вазирлигида Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг депутатлари билан давра суҳбати

2018-07-09 | Маданият

6 июнь куни Маданият вазирлигида Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Шухрат Турсунбоев ва қўмита депутати Абдуғаффор Қирғизбоев иштирокида “Мусиқа ва санъат соҳасида ягона давлат сиёсатини юритишда маданият муассасаларининг ўрни” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Маълумки, сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг маданият ва санъат соҳасига бўлган эътиборлари натижасида бир қатор фармон ва қарорлар эълон қилинди. Янгича ёндашувлар асосида ўқув жараёнини мувофиқлаштириш, ёш мутахассис кадрларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратиш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, театр, музей, маданият ва дам олиш марказлари, маданият ва истироҳат боғларини қайта ислоҳ этиш, бу рўйхатни яна кўп давом эттириш мумкин. Давра суҳбатида Маданият вазирлигининг халқимиз орасида ҳамда давлат сиёсатини юритишдаги ўз ўрни борасидаги маърузалар тингланди. Таклиф этилган санъат аҳли депутатларимизга ўз фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдирди.

Аҳир бежиз айтишмайдику, куч бирликда деб, шу боис депутатларимиз билан биргаликда Қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришда мақсад ва вазифаларни аниқ белгилаб олдик.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться