Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Маданият
Жаҳон эътиборидаги ўзбек мусиқачиси 12.02.2018МаданиятМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида дунёнинг етакчи мусиқа жамоалари, нуфузли оркестрлари билан биргаликда концерт бераётган ҳамюртимиз Беҳзод Абдураимов билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. |
Ўзбекистон Канн кинофестивалида иштирок этади 12.02.2018МаданиятМанба: ЎзАФранцияда ўтадиган 71-Канн халқаро кинофестивалида илк бор “Uzbekistan” павильони ташкил этилади. |
Токиода Алишер Навоийнинг шеърлари жаранглади 12.02.2018МаданиятМанба: ЎзАЎзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси томонидан буюк шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди. |
09.02.2018МаданиятМанба: ЎзА 9 февраль – буюк ўзбек шоири, мутафаккир Низомиддин Мир Алишер Навоийнинг таваллуд куни. Ушбу сана муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб кенг миқёсда маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказиш анъанага айланган. |
Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси 09.02.2018МаданиятМанба: ЎзА“Туркистон” санъат саройида Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди томонидан тайёрланган ва нашр қилинган “Ислом Каримов – мустақил Ўзбекистон асосчиси” китоб-альбомининг тақдимотига бағишланган “Оташ каби ёниб, ўзгалар йўлини ёрит” шиори остидаги тантанали маросим бўлиб ўтди. |
Алишер Навоий – миллатимиз ғурури 09.02.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигиЖорий йилнинг 8 февраль куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг кичик мажлислар залида Вазирлик ҳузуридаги «Маънавият ва маърифат» маркази ташаббуси билан буюк мутафаккир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишланган видео-мулоқот ташкил этилди. Республика олий таълим муассасаларининг талаба-ёшлари ҳамда профессор-ўқитувчиларининг бевосита иштирокида ўтказилган ушбу тадбир, Навоийнинг бой адабий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш, асарларининг мазмун-моҳияти, бадиий хусусияти ва тарбиявий аҳамиятини талаба-ёшлар қалби ва онгига чуқур сингдиришга қаратилди. |
Тарих сўзлайди: Жалолиддин Мангуберди ва Жалолиддин Румий қариндошми? 09.02.2018МаданиятМанба: ЎзАЖалолиддин Мангуберди 1199 йилда Хоразмда таваллуд топган бўлиб, 1169 — 1220 йилларда яшаган ва 1200 — 1220 йилларда Хоразмшоҳлар давлатини бошқарган ҳукмдор Алоуддин Мухаммад II нинг ўғли. Жалолиддин Мангуберди 1220 йилда отаси вафот этгач, 1221 йил февралда Хоразмшоҳлар давлати тахтига ўтирган ва ўн йил ушбу давлатни бошқарган сўнгги ҳукмдордир. У мўғул истилочиларига қарши курашларда мислсиз жасорат кўрсатаб, 1231 йилда қароқчилар томонидан 31 ёшида ўлдирилган. Онасининг исми Ойчечак, Отаси Алоуддин Мухаммад II 1172 — 1200 йилларда ҳукмдорлик қилган Ануштегинийлар сулоласига мансуб Хоразмшоҳ Алоуддин Музаффар Такеш(ёки Абул Музаффар Такеш)нинг ўғли. |
Ўзбекистон давлат қўғирчоқ театрида «Юрт тумори Тўмарис» номли спектакль саҳналаштирилмоқда 31.01.2018МаданиятМанба: ЎзАХалқаро Фузулий мукофоти совриндори Тўра Мирзо асари асосида яратилган мазкур саҳна асари болажонларга қадим тарихдан сўзлаб, довюрак Тўмариснинг шижоати, Ватанига нисбатан чуқур муҳаббати ва уни ҳимоя қилиш йўлидаги жасорати ҳақида ҳикоя қилади. |
Хаттотлик – энг гўзал ва нафис санъат 30.01.2018МаданиятМанба: ЎзАЖорий йилнинг 1-3 февраль кунлари пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида илк маротаба “Ҳикматлар олами” I хаттотлик фестивали ўтказилади. Фестиваль Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлари ва мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан ташкил этилмоқда. |
30.01.2018МаданиятМанба: ЎзА Умр ва мазмун, қисмат ва моҳият, руҳият ва қалб кенгликлари ҳамиша адабиётнинг муҳим тадқиқотларидан бири бўлиб келган. “Қалбга инган нур” деб номланган ушбу рисолада, таниқли журналист Лазиз Тангриев, шукроналик ҳисси билан, энг ёруғ ўй-кечинмаларини, эзгулик чашмасида чайилган энг мусаффо туйғуларини китобхон эътиборига тақдим этади. Муаллифнинг бобокалонларидан қалбига туташган нур ёғдуси мутоала давомида китобхоннинг ҳам қалбига туташиб кетади ва китобхон беихтиёр ажиб бир енгиллик, ҳузурбахш бир ёрқинликни юрак-юрагидан ҳис этади. Қолаверса, Лазиз Тангриев, бир муборак сафар жараёни ҳақида беҳад тўлқинланиб: — “Ҳаж сафари. Дунёдаги жамики мўмин-мусулмонлар орзиқиб интиладиган, ҳаж деган сўзни эшитгандаёқ ҳаяжондан беадоқ энтикадиган буюк саодат. Қанчадан-қанча аждодларимиз кўзларида ёш, қалбларида чексиз армон билан Каъбатуллоҳни тавоф қилиш дардида яшаб ўтишди...” — дейди. |
“Ўзбек адабиёти тарихи”нинг мезони 30.01.2018МаданиятМанба: ЎзААзал-азалдан Шарқ маънавий-фалсафий жараёнларга бешик бўлиб келган. Айниқса Туронзаминнинг осори –атиқалари, ёзув маданияти, архитектура иншоотлари ҳамон жаҳон аҳлини ҳайратга солиб келмоқда. Қадимги Шумер, Миср, Хитой, Ҳиндистон, хулласи Турон халқлари яратган моддий-маънавий ёдгорликларни эслаб ўтишнинг ўзи кифоя. |
Ўзбекистон театр ходимлари Хитойда малака оширмоқда 29.01.2018МаданиятМанба: ЎзААлишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри, Ўзбек Миллий академик драма театри, Ўзбекистон Давлат ёш томошабинлар театри ва Ўзбекистон Давлат академик рус драма театри техник ходимлари Хитойда малака оширмоқда. |
2018 йилда Самарқанд вилоятида 6 та кинотеатр қурилади, 3 таси реконструкция қилинади 25.01.2018МаданиятМанба: ЎзАЖорий йилда Самарқанд вилояти шаҳар ва туманларида 1 та икки қаватли, 3 та бир қаватли, 2 та ёзги кинотеатр қурилиши ҳамда 3 та кинотеатрни реконструкция қилиш режалаштирилган. |
Ўзбекистонда биринчи марта ҳаттотлар фестивали ўтказилади 24.01.2018МаданиятМанба: ЎзАЖорий йилнинг 1-3 февраль кунлари Тошкент шаҳрида I Республика ҳаттотлик фестивали ўтказилади. |
Халқаро эксперт Биргит Бемерс: Ўзбекистон киноси ривожига ўз ҳиссамни қўшиш ниятидаман 24.01.2018МаданиятМанба: ЎзА«Ўзбеккино» миллий агентлигида киноиндустрия соҳасида таниқли халқаро эксперт Биргит Бемерс билан учрашув бўлиб ўтди. |
Шавкат Мирзиёев «Амударё» болалар оромгоҳи ва Бахшилар мактабини бориб кўрди 21.01.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтиШавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига аввалги ташрифи чоғида Термиз шаҳрида “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳини барпо этиш лойиҳаси билан танишиб, ҳудудда инфратузилма объектларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берган эди. |
Ватан посбонларига байрам туҳфаси 15.01.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлигиАслида қўлига қурол тутган, ҳарбий либос кийган ҳар қандай инсон ҳам асл ҳарбий бўлавермайди. Бу мезон унинг қалбидаги ватанпарварлиги, юртга садоқати билан белгиланади. Шукурки, ҳам маънан, ҳам жисмонан комил, мустаҳкам армияга она халқимиз ўзини ишониб топширган. Ана шундай мард ва жасур ҳарбийлар иштирокида куни кеча “Туркистон” ва бугун “Истиқлол” санъат саройларида концерт дастурлари намойиш этилди. |