Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ҳамда Озарбайжон Республикаси Маданият вазирининг учрашуви
2018-06-20 | Маданият
Жорий йилнинг 19 июнь куни Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Озарбайжон Республикаси Маданият вазири Абулфас Гараев билан учрашди. Учрашув чоғида икки давлатнинг маданият ва санъат соҳасига оид фикрлар билан алмашилди.
Вазир ўз навбатида Ўзбекистонда ҳозирги кунда соҳага давлат раҳбари томонидан берилаётган эътибор ва унинг ривожланиши учун яратилаётган замин, маданият ва санъат соҳасидаги ходимларнинг хориж республикаларида тажриба алмашиши, малака ошириши, театрларнинг гастроль сафарлари, музей кўргазмалари ташкил этилаётганликлари тўғрисида маълумотлар берилди. Абулфас Гараев Ўзбекистонда бўлаётган жараёнларни кузатиб боришини айтди.
Бу йил Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро мақом анжуманига Бахтиёр Сайфуллаев Озарбайжон Республикаси маданият вазирини фахрий меҳмон сифатида таклиф этиб, расмий таклифнома тақдим этди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги