Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

20 июнь куни Озарбайжонда “Нахичевань –Ислом маданияти пойтахти”нинг расмий очилиши бўлиб ўтди

2018-06-21 | Маданият

20 июнь куни Озарбайжон Республикасида “Нахичевань –Ислом маданияти пойтахти”нинг расмий очилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ва бошқа давлатлардан ташриф буюрган Маданият вазирликларининг раҳбарлари иштирок этди. Меҳмонлар даставвал Озарбайжон Умуммиллий Қахрамони Гейдар Алиев ҳайкали пойига гул қўйишди, сўнгра Нахичевандаги Гейдар Алиевнинг музейига ташриф буюришди.

“Нахичевань –Ислом маданияти пойтахти”нинг расмий очилиши Нахичевань мусиқали драма театрида давлат филармонияси иштирокида бўлиб ўтди. Очилиш маросимини Нихичевань автоном Республикаси Олий Мажлисининг раиси Юсуф Талибов, ISESCO ташкилотининг Бош директори Абдулазиз Осман Аль-Туведжри ҳамда Озарбайжон Республикаси Маданият вазири Абулфас Гараев томонидан очиб берилди, сўнг ушбу тадбирга бағишланган видеофилм намойиши бўлиб ўтди.

Тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар Нахичевань шаҳридаги Нух пайғамбари мадрасаси, “Нахичевань қалъаси” музей комплекси “Нахичевань” катта бизнес маркази ҳамда “Момина хотун” мадрасаларини зиёрат қилишди.

Юқори савияда ташкил этилган тадбирда Маданият вазиридан ​ Озарбайжон Республикасининг марказий телеканалларининг мухбирлари интервьюлар олишди.

Бахтиёр Сайфуллаев Озарбайжон Республикасининг халқига, тадбир ташкилотчиларига ўз миннатдорчилигини билдириб ҳамда барчани Ўзбекистон Республикасида жорий йилнинг 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида ўтказиладиган Халқаро Мақом Анжуманига таклиф этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться