Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият вазири ҳамда Англия давлатидаги “BRITISH MUSEUM”нинг вакиллари билан расмий учрашуви

2018-06-11 | Маданият

2018 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Англия давлатидаги “BRITISH MUSEUM”нинг “Ислом маданияти” департамент раҳбари Ладан Акбарния ва ходимлари билан расмий учрашди. Учрашувда Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев музей ходимларига серқуёш Ўзбекистон ўлкасига ташриф буюрганига ҳамда тарихий обидаларни зиёрат қилишганлари, музейларимиз фаолияти билан танишиш истакларини билдирганига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Маданият вазирлиги қошидаги “Маданият ва санъатни ривожлантириш Фонди” томонидан ташкил этилган ушбу учрашувда “BRITISH MUSEUM” музейида Ўзбекистоннинг тарихий бой маданий мерослари кўргазмани ташкил этиш масаласи борасида фикр алмашилди.

Шу йилнинг куз ойларида “BRITISH MUSEUM”нинг янги зали очилиши кутилмоқда ва унга “Ал Бухорий” галереяси номи берилиши режалаштирилмоқда. Музей вакиллари ушбу галереяда 1000та артефакт намойиш этилиши режа қиритилганлигини айтиб ўтишди ва бунда Маданият вазирлиги томонидан ўрнатилган тартибда амалий ёрдам берилишини сўраб қолишди. 

Англиядан ташриф буюрган меҳмонларимиз “BRITISH MUSEUM” қошида 6 ҳафталик ўқув курслари мавжудлиги ва бу ўқув курслари нафақат малака оширади, балким, малака оширган ходимларни доимий тарзда музейдаги иш фаолияти билан мунтазам ҳабардор этиб туришлари тўғрисида маълумот беришди.

Маданият вазирига ушбу курсларнинг ўқитиш жараёни ва малака ошириш дастури пухта тайёрланганлиги билан қизиқтирди, келажакда Ўзбекистон музейларининг ходимларини малакасини ошириш масалалари келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться