Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият

Амир Жафар - "Ўзбекистон Қувайт давлати учун энг ишонарли ҳамкор"

18.01.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

15 январь куни Маданият вазири Қувайт давлатидан ташриф буюрган Амир Жафарни қабул қилди. Учрашувнинг асосий мақсади Қувайтдан инвестиция жалб этишдир.

Маданият соҳасига инвестицион лойиҳалар жорий этилади

18.01.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида вазир Бахтиёр Сайфуллаев раислигида маданият ва санъат соҳасига инвестицияларни жалб этиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Замон ва макон узра авангард

17.01.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 18 январдан - 18 февралга қадар Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи тўпламидан сараланган асарлардан иборат «Замон ва макон узра авангард» номли кўргазма бўлиб ўтади.

Инновацион технологиялар - музейлар фаолиятида

17.01.2019ИнновацияМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Республикамиз музейларида инновацион технологиялардан фойдаланиб маркетинг ва тарғибот ишларини жадаллаштириш борасида топшириқлар берилган. Бу борада “Ичан-Қалъа” давлат музей қўриқхонаси «Қадим Хоразм тарихи» бўлимида smart технологиялари, яъни аудиогидларнинг тизими ишга туширилди.

И.В. Савицкий номидаги санъат музейи тўпламидан кўргазма ташкил этилади

16.01.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Жорий йилнинг 18 январидан 18 февралигача Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида И.В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи тўпламидан “Макон ва замон узра Авантгард“ деб номланган кўргазма ташкил этилади.

Бахтиёр Сайфуллаев Кореянинг Triple Crown Group​ ташкилоти вакили Жонг Сён Янг билан учрашди

14.01.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 13 январь куни Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Корея Республикаси Triple Crown Group​ ташкилотининг вакили Жонг Сён Янг билан учрашди.

Маданият вазирлиги ҳам эндиликда инвестиция жалб этади

14.01.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 январь куни жорий йилги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш масалалари борасидаги видеоселектор йиғилишига бағишланган мажлис бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Самарқандда

11.01.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 10 январь куни Самарқанд шаҳридаги вилоят қўғирчоқ театрида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Самарқанд вилоятидаги маданият ва санъат муассасалари раҳбарлари билан учрашди.

Йил сарҳисоби бўйича матбуот анжумани ўтказилди

09.01.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2018-2022 йилларда миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳамда “Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари шу билан бирга Маданият вазирининг йил давомида соҳада амалга оширилган ишлар ва 2019 йилда кўзланган режалар юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

2019 йилги режаларга бағишланган матбуот анжумани

08.01.2019МаданиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида“ги қарорининг аҳамияти, йил давомида соҳада амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда 2019 йилги режаларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Самарқандда Musical World​ ижодий жамоаси томонидан миллий ва жаҳон классик мусиқалари кечаси ўтказилди

07.01.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Мамлакатимизда мусиқа санъатининг барча йўналишларини равнақ топтириш, уларни янги анъаналар билан янада бойитиш, халқимиз, айниқса ёш авлоднинг маънавияти, мусиқий, бадиий-эстетик дидини юксалтириш масалаларига доимий эътибор қаратилмоқда.

“Бахши“ Халқаро санъат фестивали

05.01.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

2019 йил 5-10 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан биринчи маротаба ташкил этилаётган «Бахши» халқаро санъат фестивали Термиз шаҳрида бўлиб ўтади. Бахшичилик - асрлар давомида халқимизнинг мусиқа ва фольклор анъаналарини авлоддан авлодга етказаётган миллий санъат турларидандир.

​Маданият вазирлигида 2019 йилги режалар муҳокамаси бўлди

04.01.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 3 январь куни Маданият вазирлигида йилнинг илк йиғилиши бўлиб ўтди. Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев ушбу йиғилишда барча вазирлик бошқарув аппарати ходимлари ҳамда Тошкент шаҳридаги тизим ташкилотлари раҳбарлари билан йил давомида ўтказиладиган тадбирлар ва амалга оширилиши лозим бўлган масалаларга тўхталди. 

Президент одамларни байрам билан табриклади

28.12.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни пойтахтимиз марказида ташкил этилган Янги йил байрами майдонига ташриф буюрди. Байрам томошасига келган одамлар билан суҳбатлашиб, болажонларга совғалар берди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигида ижодий учрашув

17.12.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3898-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, 2018 йилнинг 24 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

Ҳиротнинг беназир маликаси

14.12.2018МаданиятМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги Темурийлар тарихи давлат музейида Гавҳаршодбегимга бағишланган “Темурий малика Гавҳаршодбегимнинг ҳаёти ва фаолияти” мавзуида халқаро илмий-амалий симпозиум ўтказилди. 

Паркент туманидаги 33-умумтаълим мактабида​ Чингиз Айтматов бюсти ўрнатилди

12.12.2018МаданиятМанба: «Халқ сўзи»

Тошкент вилоятининг Паркент туманидаги Қирғизовул ҳудудида жойлашган 33-умумтаълим мактабида ушбу бюстнинг очилишига бағишланган маросимда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вакиллари, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Бадиий академия, таълим муассасалари раҳбарлари, кенг жамоатчилик қатнашди.

Сирларини очаётган қадимий мерос

10.12.2018МаданиятМанба: ЎзА

Тошкентда 10 декабрь куни “Ўзбекистон маданий меросини сақлаш ва ўрганиш бўйича лойиҳалар“ 2018 йил якунлари. 2019 йил “Йўл харитаси“ халқаро мультимедиа форуми бошланди. 

Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида

04.12.2018МаданиятМанба: ЎзА

Жорий йилнинг 10-11 декабрь кунлари пойтахтимизда “Ўзбекистоннинг маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳасининг 2018 йил якунлари ва 2019 йил "Йўл харитаси"ни ишлаб чиқишга бағишланган халқаро мультимедиа форуми бўлиб ўтади. 

Маданият вазири Бахрейн Подшоҳлигида

29.11.2018СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

ISESCO​ ташкилоти томонидан ташкил этилган Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг маданият вазирлари навбатдан ташқари сессиясида Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев иштирок этмоқда.