Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият

В.Успенский номли РИМАЛ ўқувчилари адабий-бадиий тадбирда иштирок этди

30.03.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

В.Успенский номли РИМАЛ ўқувчилари Ўзбекистон ёзувчилари уюшмаси томонидан Ўзбекистон Халқ шоири Абдулла Орипов таваллудига бағишлаб ташкил этилган "Мен нечун севаман Ўзбекистонни" деб номланган адабий бадиий тадбирда иштирок этишди.

Ўзбекистонда Халқаро джаз мусиқаси кунлари ўтказилади

30.03.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда UNESCO халқаро ташкилоти шафелигида Халқаро джаз мусиқаси кунлари ўтказилади.

Қашқадарёда «Ўзбекистон баҳори» ижодий фестивали ўтказилади

29.03.2018МаданиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, Республика ёш ижодкорлар кенгаши ташаббуси билан Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ижодий фестиваль бўлиб ўтади.

Баҳорга мафтун мусаввир

29.03.2018МаданиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси “Графика” шуъбасининг раиси, таниқли рассом Радик Азизов ижодига бағишланган шахсий кўргазма очилди.

“Илм дарахти” фильмини суратга олиш ишлари бошланди

28.03.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Ҳар қандай улуғ мақсадга етишиш ортида катта меҳнат, тинимсиз изланишлар ҳамда истеъдод сарчашмалари ётади. Бироз аввал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия бошчилигида “Корея ўқув дастурлар телекомпанияси” (EBS) мутахассислари юртимизнинг кўҳна шаҳарлари бўлмиш Самарқанд ва Бухорода Ислом маданиятининг ривожланишига оид “Илм дарахти” номли ҳужжатли фильм яратиши борасида хабар берилган эди. Эндиликда мазкур лойиҳанинг суратга олиш ишлари бошлаб юборилди.

Андижонда 17 та янги китоб дўкони очилди

28.03.2018МаданиятМанба: ЎзА

Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда унинг туман ва шаҳар бўлимлари томонидан секторлар доирасида китоб дўконлари ташкил этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

2018 йилда Қозоғистонда “Ўзбекистон йили”ни ўтказиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси имзоланди

16.03.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик жадал ривожланмоқда.

Уч шеър шарҳи

14.03.2018МаданиятМанба: ЎзА

Атоқли шоиримиз Ўткир Раҳмат қутлуғ ёш бўсағасига етиб келгунча кўп қиррали меҳнат фаолиятини сидқидилдан адо этиб, мўъжизакор шеърият оламида ҳам юксак истеъдодини намоён қила олди. Ўнлаб шеърий мажмуаларини нашр эттирди. Унинг китобларига кирган шеърларида ўзига хос йўли, бетакрор сўзи ва овози борлиги ўқувчи кўнглини ром этади. Томчида қуёш акс этгани каби мен рамзий маънода унинг уч шеъри мисолида тиниқ туйғуларга лиммолим шеърияти ҳақида икки оғиз сўз айтмоққа жазм этдим. 

Маданият вазири: Қозоғистонда Ўзбекистон йили – дўстлигимиз, қардошлигимиз рамзи

13.03.2018МаданиятМанба: ЎзА

Туркий халқлар бир илдиздан ўсиб чиққан улкан дарахтга ўхшайди. Шу дарахтнинг ер юзига кенг соя берадиган икки йирик шохларидан бири қозоқ халқи бўлса, бошқаси ўзбек халқидир. Бир теран томирдан сув ичган икки халқнинг кенг ва чуқур маъноли маданияти, урф-одатлари, қадриятлари бир-бирига туташ, ўзаро ҳамоҳанг ва уйғун.

“SCORPION”га катта ишонч билдирилмоқда

13.03.2018МаданиятМанба: ЎзА

Шу йилнинг 1 мартидан суратга олиш ишлари бошланган “SCORPION” триллери ўзбек киносида янги даврни бошлаб бериши кутилмоқда. 

Фарғоналик театр ижодкорлари Наманганда

13.03.2018МаданиятМанба: ЎзА

Фарғона вилоят рус драма театри Наманган шаҳрига гастроль сафарини уюштирди. 

Самарқандда автокинотеатр иш бошлади

10.03.2018МаданиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқанд темир йўл вокзалидаги автомобиллар тўхташ жойида ташкил этилган автокинотеатрда “Алишер Навоий” фильми намойиш этилди.