Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Мустақил юрт ҳунармандлари” кўргазма савдоси ташкил этилди
2018-07-10 | Маданият
Жорий йилнинг 7-8 июль кунлари Тошкент шаҳар Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамкорлигида “Мустақил юрт ҳунармандлари” мавзусида Республика анъанавий халқ амалий санъати ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазма савдоси ташкил этилди. Унда 150 дан ортиқ ҳунармандлар, шунингдек, кенг жамоатчилик ва халқаро дипломатик корпус вакиллари, элчихоналар, турли вазирлик ва идора ходимлари, юртимиз меҳмонлари иштирок этдилар.
Мазкур кўргазма савдода вилоятларимиз ва Қорақалпоғистон Республикасидан келган ҳунармандларнинг 200 дан зиёд ҳунармандчилик маҳсулотлари намойиш этилди.
Кўргазманинг бадиий қисмида Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилган “Улуғбек юлдузлари” ансамбли ҳамда “Дурдона” Халқ фольклор ансамбли ўз чиқишлари билан иштирок этдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги