Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият

Қорақалпоқ ёш томошабинлар театри янги бинога эга бўлди

27.08.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

2018 йил 25 август куни Қорақалпоқ ёш томошабинлар театри янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда Франция маданият маркази ташкил этилди

25.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали

Францияга олий даражадаги ташриф давомидаги маданий-гуманитар тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Байрамга тайёргарлик жараёни

24.08.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Ўзбекистонни халқаро ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирган мустақиллик барчамиз учун азиздир. 2018 йил 28 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма етти йиллиги тантаналари «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида ўтказилади.

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида "Пресс-кофе" ўтказилди

17.08.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Мақом ўзбек халқининг етакчи анъанавий мусиқаси ижодиётининг етакчи жанри бўлиб, у ўрта аср ва кейинги даврларда Марказий Осиё, умуман Шарқ ҳудудини ХIХ-ХХ асрларда ларзага солган ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётга ўз таъсирини ўтказган жонбахш куч сифатида намойиш этилган.

Адабий алоқалар янада мустаҳкамланади

10.08.2018ЖамиятМанба: ЎзА

“Ўзбек мумтоз ва замонавий адабиётини халқаро миқёсда ўрганиш ва тарғиб қилишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги халқаро конференция доирасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Улуғбек Есдавлат билан учрашув бўлиб ўтди. 

Қалбай Турдиев Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири этиб тайинланди

08.08.2018МаданиятМанба: Қорақалпоғистон ахборот агентлиги

Турдиев Қалбай Абиевич Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири этиб тайинланди.

Мақом – миллий қадриятлар сарчашмаси

08.08.2018МаданиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан Халқаро мақом санъати анжуманига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. 

Ўзбекистон делегацияси – Туркманистонда

07.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Туркманистон Маданият вазирлигининг таклифига кўра, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг ўринбосари К.Акилова бошчилигидаги делегация Туркманистоннинг тарихий ва маданий бойликлари билан танишиш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда Ўзбекистон – Туркманистон ўртасидаги икки томонлама маданий алоқаларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ушбу давлатга ташриф буюрди.

Вазир аҳоли муаммоларини ҳал этишга кўмаклашади

06.08.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ҳар шанба куни қабулидаги фуқаролар сўзларига қулоқ тутади, муаммоларини ҳал этишга кўмаклашади, таклифларини қабул қилади.

Ўзбекистон – Тожикистон: ўзаро ишонч ва маданий ҳамкорлик янада мустаҳкамланади

03.08.2018МаданиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон билан Тожикистонни умумий тарих, муштарак маънавий қадриятлар бирлаштириб туради. Икки тилда сўзлашувчи бир халқ дея аталадиган ўзбеклар ва тожиклар азалдан қон-қардош бўлиб яшаб келган, бир дарёдан сув ичган, борди-келди қилган. 

Маданий алоқалар мустаҳкамланмоқда

02.08.2018МаданиятМанба: ЎзА

Тожикистон Республикаси маданият вазири Шамсиддин Орумбекзода бошчилигидаги Тожикистон дўстлик делегацияси Ўзбекистонга келди. 

Театрларнинг иш фаолиятини қайта ислоҳ қилиш йўлида

01.08.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 29 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоят театрлари директорлари, бош режиссёрлари ҳамда ижодкорлари иштирокида 2017-2018 йил театр мавсуми якунларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. 

Аграр соҳа ривожи йўлида яна бир қадам

30.07.2018ТуризмМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Жорий йилнинг 25 июль куни Хитойнинг Хэнань провинцияси Ташқи ишлар вазири Гуо Жун-Фенг бошчилигидаги делегация Бухорода бўлди.

Маданият вазири ижодий имтиҳонларни кўздан кечирмоқда

30.07.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Маданият вазирлиги тасарруфидаги олий ўқув юртларида ижодий (касбий) имтиҳонлар даври бошланди, шу муносабат билан, бугун Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ташриф буюрди.

24-26 июль кунлари Ўзбекистонда Осиё “Эртакчилик санъати” қўмитасининг XI- мажлиси бўлиб ўтади

23.07.2018МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Корея, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркмастон Республикалари вакиллари иштирокида жорий йилнинг 24-26 июль кунлари Ўзбекистон Республикасида Осиё “Эртакчилик санъати” қўмитасининг XI- мажлиси, "Ёшлар" театрида “Кичик мусиқачи” концерт дастури намойиш этилади ва балажонлар учун “Китоблар кўргазмаси” ташкил этилади.