Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият

“Book café” ишга тушди

19.02.2019МаданиятМанба: ЎзА

Тошкент фармацевтика институтида ишга тушган “Book café” ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара асарларидан намуналар, мутахассислик бўйича илмий адабиётлар, рисолалар билан жиҳозланган бўлиб, талабалар бу ерда тамадди қилиш билан бирга севган китобларни мутолаа қилишлари ҳам мумкин. 

Вeнгрия дeлeгацияси Самарқандга ташриф буюрди

18.02.2019ТуризмМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Самарқандга Венгрия давлатидан тарихчилар ва венгер миллий музейи ходимларидан иборат делегация ташриф буюрди. Ташриф дастури доирасида вилоят ҳокимлиги туризмни ривожлантириш департаментида учрашув ўтказилди. 

Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида

18.02.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимида юрт тинчлигини таъминлаш билан бир қаторда санъатга меҳр қўйган, истеъдодли ходимлар жуда кўп. Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, истеъфодаги полковник Икромжон Бўронов ҳам ички ишлар органлари фахрийси ва элимиз суйган санъаткор сифатида ёшлар учун ибрат бўлган ҳақиқий ватанпарвар ва фидойи инсонлардан биридир.

Минск шаҳрида ўзбекистонлик адибларнинг китоб бурчаги ташкил этилди

18.02.2019МаданиятМанба: ЎзА

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида 26-халқаро китоб кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 36 мамлакатидан 150 дан ортиқ нашриёт ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

​Маданий ҳамкорликнинг янги истиқболлари​

15.02.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Маданият вазири Б.Сайфуллаев ва Корея Республикаси Маданий мерос Администрациясининг делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

​Маданият вазири Б.Сайфуллаев санъат ва маданият мактаблари, директорлари билан учрашуви

15.02.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев вазирликнинг мажлислар залида Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлари директорлари билан учрашди.

Барча мактабларда Бобур таваллудининг 536 йиллиги кенг нишонланди

15.02.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан 14 февраль — буюк шоир, олим, давлат ва жамоат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан барча таълим муассасаларда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Назм ва наво кечаси

15.02.2019МаданиятМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги “Туркистон“ саройида ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда шоир ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишлаб концерт дастури бўлиб ўтди.

#BoburDay сайли бошланди

14.02.2019МаданиятМанба: ЎзА

Бугун давлат арбоби, шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун. Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлик ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази ҳамда “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси кўмагида Бобур таваллудининг 536 йиллиги муносабати билан #BoburDay сайли байрам акцияси ўтказилмоқда.

Сирли авангард

12.02.2019МаданиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон давлат санъат музейида “Сирли авангард“ дея номланган кўргазма очилди. Музей ташкил этилганининг 100 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган кўргазмада Россия ва Марказий Осиё авангард ижодкорларининг 120 дан ортиқ асари намойиш этилмоқда.

Навоий мухлисларини чорлаган анжуман

12.02.2019МаданиятМанба: ЎзА

Алишер Навоийнинг битмас-туганмас, барҳаёт ижоди инсониятга ибрат бўлишга арзигулик меросдир. Шоир номи билан аталувчи Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ташкил этилган “Алишер Навоий ва XXI аср“ мавзуидаги халқаро конференцияда бу жиҳатлар яна бир карра ўзининг ёрқин ифодасини топди.

Бахшичилик санъатига хорижий шинавандаларнинг қизиқиши ортиб бормоқда

12.02.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Халқаро бахшичилик санъати фестивали танлови ва илмий-амалий анжуманида иштирок этиш истагини билдирган маҳаллий ва хорижий иштирокчиларни саралаш бўйича комиссия ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда.

Ўзбекистон – Германия: маданий-гуманитар ҳамкорлик истиқболлари

11.02.2019МаданиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида 8 февраль куни “Ўзбекистон – Германия маданий-гуманитар ҳамкорлигининг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Яшил шаҳар мўъжизалари кишини ҳайратлантиради

11.02.2019ТуризмМанба: ЎзА

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Шаҳрисабз шаҳрига инфотур ташкил этилди.

Алишер Навоий таваллудига бағишланган катта тадбир

11.02.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

2019 йил 9 февраль куни Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоаси Алишер Навоий таваллудига бағишланган катта тадбирда иштирок этди. Мазкур тадбир Алишер Навоий ҳайкали олдида бўлиб ўтди.

Халқаро ҳунармандчилик фестивалига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

11.02.2019МаданиятМанба: ЎзА

Президентимизнинг 2018 йил 1 ноябрдаги “Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш тўғрисида“ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан ҳар икки йилда бир марта Қўқон шаҳрида Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади.

Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

08.02.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Маданият вазири Б.Сайфуллаев Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманига ташриф буюрди

06.02.2019ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманига ташриф буюрди.