Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Минск шаҳрида ўзбекистонлик адибларнинг китоб бурчаги ташкил этилди

2019-02-18 | Маданият

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида 26-халқаро китоб кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 36 мамлакатидан 150 дан ортиқ нашриёт ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

Эътиборлиси, мазкур кўргазмада ўзбекистонлик ноширлар биринчи марта иштирок этди. Тафсилотлар ҳақида “Шарқ“ нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош муҳаррири Аҳрор Аҳмедов ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди.
 
– Бу кўргазмада Ўзбекистондан биринчи марта “Шарқ“ нашриёт-матбаа АК, “Машҳур-пресс” нашриёти ва “Шарқ зиёкори” китоб савдо маркази вакиллари иштирок этди. Кўргазма ўзининг кўлами, миқёси билан машҳур. Айтиш керакки, ушбу тадбир доирасида Ўзбекистон учун алоҳида тайёрланган дастурга кўра, Беларусь Ахборот вазирлигида бўлдик. Шунингдек, мамлакатдаги 10 га яқин етакчи нашриётлар муҳаррирлари, мутахассилар билан суҳбатлашиб, тажриба алмашдик.
 
Минск шаҳри марказидаги “Дружба” китоб дўконида ўзбек адибларининг “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти ва “Машҳур-пресс” нашриёти томонидан чоп этилган китоблар бурчаги ташкил этилди. Якуб Колас номидаги нашриёт-матбаа комбинатида бўлдик. “Шарқ зиёкори” китоб савдо маркази билан Беларусь марказий китоб идораси “Белкнига”, “Дружба” китоб дўкони ўртасида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди. “Беларусь энциклопедия нашриёти” билан ҳамкорлик шартномасини имзоладик. Компаниямиз номидан беларуслик ўқувчиларга янги китоблар совға қилдик. Шоир ва ёзувчилар иштирокидаги тадбирларда беларусь шоирларининг ўзбек тилига ўгирилган шеърлари ўқиб эшиттирилди.
 
Шу ўринда, ҳаяжонли бир воқеани айтсам. Беларусь дўстларимиз Иккинчи жаҳон уруши вақтида бу заминда ҳалок бўлган 1000 дан ортиқ ўзбек ўғлонларининг хокини топган ва уларнинг исм-фамилиясини ҳам аниқлаган. Албатта, биз беларусь дўстларимизга миннатдорлик ва эҳтиром билдирдик. Мана шу боболаримиз номи битилган китобни ҳамкорликда беларусь ва ўзбек тилларида чоп этишга келишиб олдик.
 
Бу адабий дўстлигимизнинг таг замини бор албатта. Ардоқли беларусь шоири Якуб Колас Иккинчи жаҳон уруши вақтида Ўзбекистонга келиб истиқомат қилган. Фарзандлари шу ерда мактабда ўқиган. Биз Якуб Коласнинг ўғли билан кўришиб, унинг Ўзбекистон ҳақидаги илиқ хотираларини эшитдик.
 
Кўргазма доирасида ҳар куни ижодий учрашувлар ўтказилди. Бу учрашувларда халқларимиз ўртасидаги маданий-маърифий, адабий дўстлик алоқалари янада мустаҳкамланиб бориши таъкидланди.
 

Озода Бекмуродова, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться