Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бахшичилик санъатига хорижий шинавандаларнинг қизиқиши ортиб бормоқда
2019-02-12 | Маданият
Халқаро бахшичилик санъати фестивали танлови ва илмий-амалий анжуманида иштирок этиш истагини билдирган маҳаллий ва хорижий иштирокчиларни саралаш бўйича комиссия ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда.
Жорий йилнинг 11-февраль куни Маданият вазирлигида хорижий иштирокчилар томонидан юборилган аудио ва видеоматериаллари саралаш комиссияси томонидан кўриб чиқилди. Хусусан, Россия, Якутия, Башкирия, Бошқирдистон, Саха-Ёқутистон, Туркманистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Малайзия, Австралия ҳаттоки Мексикадан бахшичилик санъати шинавандалари ўз ижод намуналарини тақдим этишган.
Эслатиб ўтамиз, ижод намунангизни ваўзингиз ҳақида маълумотни ҳамда телефон рақамингизни жорий йил 1 мартга қадар Instagramда “#bakhshichallenge” хештеги орқали тақдим этишингиз мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги