Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Маданият вазири Б.Сайфуллаев Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманига ташриф буюрди
2019-02-06 | Жамият
Жорий йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Б.Сайфуллаев Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманига ташриф буюрди.
Шу куни Б. Сайфуллаев тумандаги маданият ва аҳоли дам олиш марказларида бўлиб, у ердаги мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Маданият вазири мавжуд муаммоларни бартараф этиш, аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш борасидаги муҳим бўлган таклиф ва тавсияларини билдирди. Шунингдек, марказда фаолият юритаётган ёш истеъдодлар билан суҳбатлашиб, улар ижросидаги куй-қўшиқларни тинглади. Ташриф якунида барча марказ раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги