Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Алишер Навоий таваллудига бағишланган катта тадбир
2019-02-11 | Маданият
2019 йил 9 февраль куни Ўзбек Миллий Академик драма театри жамоаси Алишер Навоий таваллудига бағишланган катта тадбирда иштирок этди. Мазкур тадбир Алишер Навоий ҳайкали олдида бўлиб ўтди.
Тадбирда Қозоғистон, Тожикистон, Афғонистон ва Америка Қўшма штатлари вакиллари сўзга чиқди ва Мир Алишер Навоийни мутафаккир шоирлиги, давлат арбоби эканлиги ҳақида жуда илиқ фикрлар айтишди.
Ўзбек Миллий Академик драма театри А.Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйиб хотирлашди. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги томонидан уюштирилди ва тадбирга Ўзбекистон Республикаси Президент маслаҳатчиси Хайритдин Султонов , Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ўринбосари, Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековлар ташриф буюришди. Тадбир жуда аъло даражада ўтди.
А.Навоийни хотирлаб юзлаб талабалар, ўқувчилар, кўплаб шоирлар, ёзувчилар, давлат арбоблари, актёрлар, Навоийшунослар ва барча ижодкорлар мазкур тадбирда иштирок этиб, А.Навоийни хотирлашди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги