Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

​Маданият вазири Б.Сайфуллаев санъат ва маданият мактаблари, директорлари билан учрашуви

2019-02-15 | Маданият

Жорий йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев вазирликнинг мажлислар залида Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлари директорлари билан учрашди.

Учрашувда Вазир бугунги кунда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қатор қарорлар тўғрисида, шунингдек “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор ва ундаги амалга оширилиши керак бўлган вазифалар тўғрисида батафсил гапириб ўтди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги “Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 9-сон қарорига алоҳида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, бугунги кунда тизимдаги таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар, санъат ва маданият соҳасида юқори малакали кадрларни тайёрлашга алоҳида этибор бериш лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться