Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

​Маданий ҳамкорликнинг янги истиқболлари​

2019-02-15 | Маданият

Жорий йилнинг 14 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигида Маданият вазири Б.Сайфуллаев ва Корея Республикаси Маданий мерос Администрациясининг делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Самарқанд давлат музей қўриқхонаси лабораториясининг техник базасини такомиллаштириш, Афросиёб музейида жойлашган фрескаларни ойнали восита билан жиҳозлаш бўйича музокаралар олиб борилди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Корея Республикаси Маданий мерос Администрациясининг делегацияси ўртасида Англашув меморандуми имзолаш, музей ходимлари ўртасида тажриба алмашиш, ҳамкорликда семинарлар ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Поделиться