Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Яшил шаҳар мўъжизалари кишини ҳайратлантиради

2019-02-11 | Туризм

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида Шаҳрисабз шаҳрига инфотур ташкил этилди.

Гид бошчилигида Шаҳрисабаз марказий обидалари билан танишаётган иштирокчилар ўтган йилнинг сентябрь ойида очилган мақом музейига ҳам боришди.
 
Муҳташам ва кўркам бинонинг биринчи қаватида эканамиздаёқ мусиқа садолари янграб турарди. Иккинчи қаватнинг фойесида мақом куйлари чалаётган созандалар ва миллий либосда хиром этаётган раққосани кўрдик.
 
Фойенинг ўнг тарафида сапол ва чиннидан миллий ҳунармандларимиз тайёрлаган чойнак, пиёла, лаган кабилар ўзининг жилоси билан кўзларни қамаштиради. Ўнг тарафда эса жуда ҳам кўркам залда барча миллий мусиқа асбоблари, миллий либослар ва китоблар жойлаштирилган. Шунингдек, мақом санъати тарихи ҳақида қимматли маълумотлар берувчи фотосурат ва ҳужжатларни ҳам бу ерда учратасиз.
 
– Музейимиз хориждан келаётган сайёҳларга жуда манзур бўлмоқда, –дейди музей назоратчиси Дилдора Ҳотамова. – Яқинда япониядан келган сайёҳлар ўзларини чолғу асбоби кинкодони бу ерда кўриб жуда қувонишди. Кореядан, АҚШдан, франциядан кўплаб меҳмонлар келишади. Бу ерда сиз мақомни қандай шакллангани ва ривожлангани билан танишасиз.
 
Энг қизиғи, бу ерда зардўштилик дини билан боғлиқ остадонлар ҳам мавжуд. Уларни мусиқага қандай боғлиқ жойин борлиги албатта кўпчиликни қизиқтирди.
 
– Уларнинг бу ерга қўйилишига сабаб остадонлар сиртида чизилган тасвирлар, – дейди гид Холмурод Эшмуродов. – Кўриб турибсиз уларда арфа чалаётган аёл тасвирланган. 5-6-асраларга тегишли бу ёдгорликнинг асл нусхаси Санкт-Петербургдаги Эрмитаж давлат музейида сақланади. Агарда мусиқачилар тасвири туширилган фриз эрамиздан аввалги биринчи асрга тегишли ва 1937 йилда Сурхондарё вилоятидан топилган ёдгорликни ҳам ҳисобга олсак, мақом у даврларда ҳам бўлгани ва ибодатхоналарда тарқалган деган хулосага келиш мумкин.
 
Шунингдек, бу ерда мақомни тизимли равшда ривожлангани ҳудудлар мисолида акс эттирилган. Уларга таянадиган бўлсак, олтинчи асргача ундаги йўналишлар 12та бўлгани, еттинчи асрда Бухорода бу куйлар бирлаштирилиб, шаш яъни олти мақомга асос солинган. Йиллар ўтиб, Юнус Ражабий йиғилган куйларни биринчи бўлиб нотага солган. Қисқаси, бу ерда мақом санъати ривожланган даврлар ҳақида барча маълумотларни олишингиз мумкин.
 
Бизга Шаҳрисабзнинг минг йиллик чинорлари, Мирзо Улуғбек бобоси қурган обидадан баланд қилиб қуришга ҳижолат бўлган Кўк гумбаз масжиди, 15-асрда Амир Темур қурдирган Дор ут Тиловот мажмуаси ва ундаги қудуқ тарихи ҳақида ҳам сўзлаб беришди.
 
Сайёра Шоева, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться