Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маданият

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Малайзия давлатида

13.03.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Маданият вазири Корея Республикасидаги ташрифидан сўнг, Малайзия давлатига ташриф буюрди. Бу давлат билан 2005 йилдан буён кўп йиллик ҳамкорлик алоқаларимиз барчага маълумдир. Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Малайзия давлати туризм, санъат ва маданият вазири Мухаммадин Китаби билан учрашди.

“Опера ва балет санъатининг долзарб масалалари” I Халқаро илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади

12.03.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йуналиши буйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5635-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 5 март куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг 149-сонли буйруғи қабул қилинди. Шу асосда, 2019 йилнинг 1-2 май кунлари “Опера ва балет санъатининг долзарб масалалари”га бағишланган I Халқаро илмий-амалий конференциясини ўтказиш кўзда тутилган.

Сеулда ”Наврўз” номли маданият байрами ўтказилади

11.03.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Маданият вазири Корея Республикасида бир қатор учрашувлар ўтказмоқда. Яна бир ҳамкорлик учрашувларидан бири бу ”Корея Республикаси-Марказий Осиё” ҳамкорлик форуми секретариати директори Лим Чёл Ви билан учрашди. Икки давлатнинг маданият вакилларининг учрашувида жорий йилнинг март-апрель ойларида Сеулда ”Наврўз” номли маданият тадбири ўтказилиши режалаштирилди.

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида

07.03.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида

07.03.2019Ҳужжатлар Манба: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
 

Президент Шавкат Мирзиёев хотин-қизларни байрам билан табриклади

07.03.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Тошкентда 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. 

Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи жойларда кўргазмалар ташкил этмоқда

05.03.2019МаданиятМанба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи томонидан туманларда йил давомида кўчма кўргазмалар ташкил этиш режалаштирилган.

II​ Халқаро Миллий либослар фестивали Шаҳрисабзда бўлиб ўтади

05.03.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

21 мартдан 22 мартгача Наврўзни байрамини нишонлаш кунларида Шаҳрисабзда Иккинчи Миллий либослар фестивали бўлиб ўтади. Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Италиядан модельерлар ва дизайнерлар тўпламларини тақдим этади.

Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши

05.03.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 4 март куни Маданият вазирлигининг мажлислар залида вазирлик Жамоатчилик Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йил режасининг муҳокамасида Маданият вазири бир қатор таклифлари билан Жамоатчилик кенгашига мурожаат этди.

Соҳани ривожлантириш йўлида

05.03.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

4 март куни Маданият вазирлигида вазирлик ходимлари ва тизим ташкилотларининг раҳбарлари иштирокида мажлис бўлиб ўтди. Йиғилиш Давлат раҳбарининг ва Ҳукумат қарор ва фармойишларининг ижроси юзасидан танқидий муҳокамасига бағишланди.

Маданий-гуманитар ҳамкорлик кенгаяди

05.03.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Буюк Британиянинг Кембриж университети нашриёти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Қадимий Ахсикент ёдгорлиги туризм манзилига айлантирилади

28.02.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Президент Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент археологик ёдгорлик мажмуасини бориб кўрди. 

“Жаҳон адабиёти дурдоналари: ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этишдаги ютуқлар, муаммолар ва истиқболдаги режалар“ мавзусида Матбуот анжумани бўлиб ўтди

28.02.2019ФанМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

2019 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Жаҳон адабиёти дурдоналари: ўзбек тилига таржима қилиш ва чоп этишдаги ютуқлар, муаммолар ва истиқболдаги режалар“ мавзусидаги Матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Маданий ҳамкорликнинг яна бир музокараси

28.02.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

Жорий йилнинг 26 февраль куни Маданият вазирлиги катта залида Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирининг маслаҳатчиси Б.Карлига бошчилигидаги делегация қарши олинди.

Музейга келувчилар сони ортмоқда ​

28.02.2019МаданиятМанба: ЎзА

Музейлар – юртимиз тарихи, халқимизнинг асрлар оша яшаб келаётган қадриятларини ўзида мужассам этган осори-атиқалар, ноёб буюмлар билан ўзлигимизни англашга, ўтмишдан ибрат олиб яшашга ундайди.

Россия фан ва маданият Марказининг гуманитар ёрдами

27.02.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

25 февраль куни Мактабгача таълим вазирлигида Россия фан ва маданият Маркази ("Россотрудничество") директори В.Н.Шулика вазирлик раҳбариятига 130 дан ортиқ китобларни совға сифатида топширди. "Россотрудничество"нинг гуманитар ёрдами болалар учун бадиий адабиёт, рус тилини ўрганиш бўйича қўлланмалар, методик адабиёт, ривожлантирувчи босма материаллар тўпламини ўз ичига  олган.

О.Назарбеков Сирдарё вилоятининг ёшлари билан учрашуви

25.02.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

24 февраль куни Маданият вазиринг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Сирдарё вилоятида бўлди. Ташрифнинг асосий мақсади Ҳурматли Юртбошимизнинг Сирдарё вилоятига ташрифи давомида вилоятнинг ёшларига, айниқса ўқувчи ёшларга алоҳида эътибор бериш масалалари қўйилган эди.

Маданият вазири Наманган вилоятига ташриф буюрди

25.02.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги

24 февраль куни Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев Наманган вилоятига ташриф буюрди.

“Болалик кунларимда“ лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди

22.02.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлигида "Болалик кунларимда"​ лойиҳасининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳа Агентлик ташаббуси билан Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги Доимий ваколатхонаси ахбороти

21.02.2019МаданиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги Доимий ваколатхонаси қатор ОАВнинг ЮНEСКО Умумжаҳон мероси маркази (УММ) томонидан Ўзбекистоннинг Шаҳрисабз шаҳрини Умумжаҳон мероси рўйхатидан ўчириш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳаси тайёрланаётгани борасида тарқатган ахборотини рад этади.