Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Book café” ишга тушди

2019-02-19 | Маданият

Тошкент фармацевтика институтида ишга тушган “Book café” ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара асарларидан намуналар, мутахассислик бўйича илмий адабиётлар, рисолалар билан жиҳозланган бўлиб, талабалар бу ерда тамадди қилиш билан бирга севган китобларни мутолаа қилишлари ҳам мумкин. 

Талабалар ўзларига зарур бўлган китобларни Интернет тармоғи орқали топиб, ундан фойдаланишлари учун “Book café”да бепул wi-fi тармоғи ҳам ўрнатилган. Бундай қулайлик ёшларни қизиқтириши табиий. 

Институт ректори “Book café” фаолияти талабаларнинг ўзлари жамоатчилик назоратини олиб бориши, ёшларнинг талаб ва таклифлари асосида маскан фаолияти такомиллаштириб борилишини таъкидлади. Шунингдек, талабалар-ёшларнинг яратилган бу каби имкониятдан қай даражада оқилона фойдаланиши ҳам мониторинг қилинишини маълум қилди. ​​

Манба: ЎзА

Поделиться