Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Истанбулдан Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига чартер рейслар йўлга қўйилади

2019-10-29 | Туризм

Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 13 августдаги туризм соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисидаги 5781-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда «Uzbekistan Airports» АЖ томонидан хорижий авиакомпанияларни жалб қилишга доир фаол иш олиб борилмоқда.   

Таъкидлаш жоизки, Туркия авиаташувчиси вакилларининг 8 ой давомида ўз ечимини кутаётган масаласи Ўзбекистон ва хориж давлатлари шаҳарлари ўртасидаги авиаташувларни ошириш йўлида кўрилган чоралар ҳамда «Uzbekistan Airports» АЖ саъй-ҳаракатлари билан ҳал бўлди. Амалга оширилган ишлар натижасида масала ижобий ҳал бўлди ҳамда Туркиянинг «Atlasglobal Airlines» авиакомпаниясига парвозларни амалга ошириш учун рухсат берилди.

Маълумот учун: «Atlasglobal» (2015 йилгача «Atlasjet Havacılık A.Ş» дея юритилган) — Туркиянинг Европа ва Осиё, шунингдек мамлакат ичида мунтазам ва чартер йўловчи авиаташувларини амалга оширувчи авиакомпанияси. «ETS Group»га тегишли ушбу авиакомпания Истанбулдаги янги аэропортда жойлашган бўлиб, Даламанда қўшимча хабга эга.

Мавжуд маълумотларга кўра, Туркия авиакомпанияси журналист, блогер, туристик фирмалар раҳбарлари ва ходимлари, шунингдек дин арбоблари ва олимларни жалб қилган ҳолда икки чартер рейсни амалга ошириш режалаштирилган. «Atlasglobal» Ўзбекистоннинг «Grand Atlas Discovery» компанияси кўмагида 31 октябрь – 4 ноябрда Истанбул-Бухоро ва Самарқанд-Истанбул йўналишидаги биринчи чартер рейсини амалга оширади.

«IATA summer 2020» ёз мавсумидан бошлаб эса «Atlasglobal Airlines» авиакомпанияси томонидан зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида 50 авиарейсни амалга ошириш режалаштирилган, бунинг натижасида эса Ўзбекистонга 10 мингдан зиёд сайёҳнинг ташрифи кутилмоқда.   

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться